Бошқа турдаги ишончномаларни тасдиқлаш

Савол: Отамга тегишли бўлган автомототранспорт воситасидан фойдаланиш учун ишончнома расмийлаштириб олмоқчиман, нотариал идорага қандай ҳужжатларни тақдим қилишим зарур ва у қандай тартибда расмийлаштирилади?

О.Турсунов, Бухоро шаҳар

Жавоб: Фуқаролик кодексининг 134-моддасига биноан, бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик килиш учун берилган ёзма ваколат ишочнома ҳисобланади.

Автомототранспорт воситасидан фойдаланиш учун ишончома расмийлаштириш учун нотариусга ишончнома берувчининг паспорти, транспорт воситасини қайд қилиш гувоҳномаси, ишончнома олувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси тақдим қилиниши лозим.

Ишончнома бир томонлама битим бўлгани сабабли автотранспорт воситасининг эгаси, яъни ишончнома берувчи нотариусга шахсан паспорти билан келиши лозим.

Автомототранспорт воситасидан фойдаланиш учун ишончнома расмийлаштиришда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат божи ва энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи микдорида герб йиғими ундирилади.

Савол: Кўп ҳолларда мен хизмат сафарида бўламан. Ойлик маошимни олишни эса ҳамкасбларимдан сўрайман. Бироқ, хазинабонимиз ишончномасиз ойлигимни бермасликни айтди. Ойлик учун ишончномани тасдиқлашда нотариусга қандай ҳужжатлар тақдим қилишим зарур?

З.Олимова, Вобкент тумани

Жавоб: Ойлик иш ҳақини олиш бўйича ишончнома расмийлаштириш учун ишочнома берувчи нотариусга паспорти билан келиши лозим.

Ишончнома матнида унинг тузилган жойи ва куни, ишонч билдирувчи ва вакил килинаётган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойлари кўрсатилиши шарт. Ишончнома икки нусхада баъзида манфаатдор шахсларнинг талаби билан уч нусхада ҳам тузилишши мумкин. Ишончноманинг икки нусхаси ҳам бир хил юридик кучга эга бўлиб, барча нусхаларига бир хилдаги реестрга қайд этилган, тартиб рақами қўйилади.

Саволларга Бухоро шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси катта нотариуси М.Ҳусейнов жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш