Оилада 5 фарзандмиз, отамдан қолган уй-жойга мерос гувоҳномасини олмоқчимиз. Битта укам хорижда, лекин манзили аниқ эмас, у нотариал идорага келмаса ҳам мерос гувоҳномаси бериладими

Нозима ҲАСАНОВА, Ғиждувон тумани

— Фуқаролик кодексининг 1146-моддасига асосан мерос очилган жой, яъни марҳум отангиз вафот этган жойдаги нотариал идораси марҳумнинг фарзандлари, яъни сизларга марҳумдан мерос қолган уй-жойга меросга бўлган ҳуқуқ гувоҳномасини расмийлаштириб беради.

Бунинг учун меросхўрлар нотариал идорага боришлари ёки ўзлари яшаб турган жойдаги нотариал идорага мурожаат этиб, мерос мулкидан улуш олиш ёки мерос улушидан воз кечиш ҳақидаги аризани расмийлаштириб, мерос очилган жойдаги нотариал идорага юборишлари лозим бўлади.

Нотариал идорага келмаган, аризасини юбормаган, яшаш манзили номаълум бўлган меросхўрларнинг мерос улуши очиқ қолдирилиб, қолган меросхўрларнинг мерос улушига меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилади.

Саволга Ғиждувон тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси, Нодира Абдуллаева жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш