Савол: Фуқароларнинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасини қабул қилиш қачон рад қилинади?
З.Азизова, Қоракўл тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 16-моддасига асосан никоҳ тузишга лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳни қайд қилишга йўл қўйилмайди ва никоҳга кириш ҳақида тақдим қилинган аризаси рад қилинади.
Никоҳга кирувчиларнинг лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.
Саволларга Қоракўл туман ФҲДЁ бўлими мудираси О. Шукуруллаева жавоб беради.