Ёшим 65 да, Россия фуқаросиман

Савол: Ҳозирда менинг пенсиямни олиш учун тирик эканлигимни тасдиқлаб, ҳужжат юборишим лозим экан.Бу ҳақда кимга мурожаат қилишим лозим?

Ж.Шарипов, Жондор тумани

Жавоб: 

“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 69-моддасига асосан Сиз ўзингизнинг тирик эканлигингиз фактини тасдиқлаш учун хохлаган нотариал идорага ёки Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига-консулига мурожаат қилишингиз мумкин.


Савол: Фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш учун қандай ҳужжатларни тақдим қилиш лозим бўлади?

Х.Хотамов, Бухоро шаҳри

Жавоб:

“Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 304-бандига мувофиқ фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш учун нотариал идорага ёзма ариза ҳамда шахсни тасдиқловчи фуқаролик паспорт билан мурожаат қилиш лозим бўлади.

Саволларга Жондор туман 2-сон ДНИ нотариуси М.Ачилов жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш