Ўзимга тегишли бўлган отамдан мерос сифатида қолган уй-жойимни жиянимга хадя қилмоқчиман. Ҳадя шартномасининг тузилиши ва унинг оқибатлари қандай?

М.Ҳожиева, Бухоро тумани

Жавоб:

Сиз агарда ҳадя қилаётган уй-жойингизда ҳадя шартномасини тузгандан сўнг яшамоқчи бўлсангиз ва сизга қарашларини хоҳласангиз, у ҳолда сиз ҳадя шартномаси эмас, балки умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойингизни топширишингиз мумкин, чунки ҳадя шартномаси тузилгандан сўнг, уй-жойингиз хадя олувчининг тасарруфига ўтади ва у хоҳлаганича ушбу уй-жойингиздан фойдаланиши, уни сотиши, бошқа бировга ҳадя қилиши ёки васият қилиб қолдириши мумкин.


Савол:

Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойимни топширмоқчи бўлсам қаерга мурожаат қилишим лозим?

С.Мубораков, Вобкент тумани

Жавоб:

“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Сиз ушбу масала бўйича уй-жойингиз жойлашган худуддаги давлат нотариал идорага мурожаат қилишингиз мумкин.

Саволларга Бухоро туман ДНИ нотариуси М.Аслонова жавоб берди  


Рўйҳатга қайтиш