Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ким томондан олиб борилади?

У.Ражабов, Тўрткўл тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 ноябрдаги 170-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларининг 1-бандига мувофиқ қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш вазифаси:

вазирлик марказий аппаратида – Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида – Қонунчилик бўлими томонидан;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида – Ҳуқуқий экспертиза ва қонун ҳужжатларини туркумлаш шўъбаси томонидан;

Суд департаментида – Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси томонидан;

Суд департаментининг ҳудудий бошқармаларида – Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи томонидан;

Суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларида – бўлим бошлиғи – катта суд ижрочиси томонидан

Юристлар малакасини ошириш марказида, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежида, Тошкент давлат юридик университети қошидаги Академик лицейда, Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказида, “Адолат” нашриётида, “Инсон ва қонун” газетаси таҳририятида – ушбу адлия муассасалари раҳбарлари буйруғи билан юклатилган ходим томонидан;

давлат нотариал идораларида – нотариуснинг ёрдамчиси томонидан, бир неча нотариуслар фаолият юритувчи давлат нотариал идораларида эса – Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, тегишли адлия бошқармалари бошлиғининг буйруғи билан юклатилган ходим томонидан;

ФҲДЁ бўлимларида – Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, тегишли адлия бошқармалари бошлиғининг буйруғи билан юклатилган ходим томонидан олиб борилади.

Савол:Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайси расмий манбаларда эълон қилинади?

С.Мадумарова, Пастдарғом тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбалар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”;

“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”;

“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами”;

“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг расмий нашрлари;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари.

Савол:Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида қайси нашрларнинг назорат нусхалари олиб борилади?

Н.Исакулова, Хатирчи тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 ноябрдаги 170-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларининг 8-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида қуйидаги нашрларнинг назорат нусхалари олиб борилади:

вазирлик марказий аппаратида — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг расмий нашри, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тўплами (“Хизматда фойдаланиш учун” грифи остида чоп этилган), Ўзбекистон Республикаси кодексларининг расмий нашрлари, шунингдек хорижий давлатлар қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида — Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияларининг расмий нашрлари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами, Ўзбекистон Республикаси кодексларининг расмий нашрлари, Қорақалпоғистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг расмий нашри, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами, Ўзбекистон Республикаси кодексларининг расмий нашрлари ва тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;

Суд департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларида — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг расмий нашри, Ўзбекистон Республикаси кодексларининг расмий нашрлари, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашсоҳасини бевосита тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашрлари;

Суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларида – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг расмий нашри, Ўзбекистон Республикаси кодексларининг расмий нашрлари, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасини бевосита тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашрлари;

Юристлар малакасини ошириш марказида, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида, Тошкент давлат юридик институтида, Тошкент юридик коллежида, Тошкент давлат юридик институти қошидаги Академик лицейда, Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказида, “Адолат” нашриётида, “Инсон ва қонун” газетаси таҳририятида — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг расмий нашри, Ўзбекистон Республикаси кодексларининг расмий нашрлари ҳамда ушбу ташкилотларнинг фаолиятини бевосита тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашрлари;

давлат нотариал идораларида — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг расмий нашри, Ўзбекистон Республикаси кодексларининг расмий нашрлари ҳамда нотариат соҳасини бевосита тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашрлари;

ФҲДЁ органларида — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг расмий нашри, Ўзбекистон Республикасининг Оила, Фуқаролик, Фуқаролик процессуал, Меҳнат, Уй-жой, Солиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларининг расмий нашрлари ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасини бевосита тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашрлари.

Савол:Адлия органлари ва муассасалари томонидан расмий нашрларга обуна қандай ташкиллаштирилади?

Д.Турсунов, Шофиркон тумани

Жавоб: Адлия органлари ва муассасалари раҳбарлари расмий даврий нашрларнинг назорат ҳолатини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш учун реал эҳтиёждан келиб чиқиб, тегишли расмий нашрларга ҳар йил якунида кейинги йил учун йиллик обунани ташкиллаштиришлари ва таъминлашлари шарт.

Адлия органлари ва муассасалари ҳаражатлар сметаларида ҳар йили норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашрлари учун зарур бўлган бюджет ёки бюджетдан ташқари маблағларни назарда тутишлари лозим.

Савол:Адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш бўйича бажарилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисоботда нималар акс эттирилади?

Ж.Пўлатов, Бойсун тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 ноябрдаги 170-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларининг 10-бандига мувофиқ қонун ҳужжатларининг туркумлаш бўйича бажарилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисоботда ҳисобот даврида ҳисобга олинган қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрлари тўғрисидаги маълумот, ҳисобот даврида назорат ҳолатига келтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумот, ҳисобот даврида ҳисобдан чиқарилган қонун ҳужжатлари, расмий ва бошқа нашрлар ҳамда адабиётлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

Ҳисоботни Суд департаментининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимлари – Суд департаментига, давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари – тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига ҳар ойда тақдим этиб боради.

Савол:Қонун ҳужжатлари, расмий ва бошқа нашрлар ҳамда адабиётлар қайси ҳолларда ҳисобдан чиқарилади?

Ж.Махмудов, Зомин тумани

Жавоб: Қонун ҳужжатлари, расмий ва бошқа нашрлар ҳамда адабиётлар бошқа органларга тарқатилган (берилган)да жорий йил тугагандан сўнг, кодекслар (назорат нусхаларидан ташқари) ва адабиётларнинг янги нашри чиққанда, ҳар 5 йилда ўтказилган хатлов (инвентаризация) натижалари бўйича. ҳисобдан чиқарилади.

Қонун ҳужжатлари, расмий ва бошқа нашрлар ҳамда адабиётларни ҳисобдан чиқариш адлия органлари ва муассасаларининг қонун ҳужжатлари ва адабиётлар учун масъул ходими ҳамда бухгалтерия вакили иштирокида тузилган, тегишли адлия органлари ва муассасалари раҳбарлари томонидан тасдиқланган далолатнома асосида амалга оширилади.

Қонун ҳужжатлари, расмий нашрлар ва адабиётлардан ташқари ўз иш фаолиятларига бевосита тааллуқли бўлмаган газета ва журналлар 5 йил сақлангандан сўнг комиссия тузилиб, далолатнома асосида хатланиб, ҳисобдан чиқарилади.

Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходими ГўзалЭргашева жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш