Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни кимлар томонидан тасдиқланади?

Н.Ғуломова, Жондор тумани

Жавоб:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни унга имзо қўйиш йўли билан, яъни Ўзбекистон Республикасининг қонуни — Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, збекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори ва фармойиши — Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари — норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган раҳбари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари — тегишли ҳоким томонидан тасдиқланади.


Савол: Қонун ҳужжатларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишга оид қандай талаблар мавжуд?

Р.Жабборов, Бухоро тумани

Жавоб:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши керак. Расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳеч ким ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.  Норматив-ҳуқуқий ҳужжат баён тарзида расмий эълон қилинишига йўл қўйилмайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинганда унинг барча реквизитлари кўрсатилади.  Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари матнларининг электрон шакллари уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши шарт. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари матнларининг электрон шаклларини эълон қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий нашрларда эълон қилишга, шунингдек уларни қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали тарқатишга норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий манбаларда эълон қилинганидан сўнг, уларнинг барча реквизитларини, улар эълон қилинган расмий нашрларни ва уларнинг кучга кириш санасини кўрсатиш шарти билан йўл қўйилади. Бунда расмий нашрларда эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнининг аниқ такрорланиши таъминланиши лозим. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир. 


Савол: Туман ҳокимлиги томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси ким томонидан мониторинг қилинади.?

Д.Бақоева, Ғиждувон тумани

Жавоб:

Ўзбекистон Республикасининг “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги”ги Қонунининг 41-моддасига асосан, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудудда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз вақтида ижро этилишига қаратилган зарур тадбирларни ишлаб чиқади ва (ёки) қарорлар қабул қилади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг тарқатилишини таъминлайди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича бошқа ташкилотлар билан биргаликда зарур тушунтириш ишларини ташкил этади, тегишли давлат органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш бўйича ишларини мувофиқлаштиради ва йўналтиради, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади, қонун ҳужжатларининг қўлланилиши амалиётини ўрганади ва зарурат бўлганда, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади,  белгиланган<тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисобини юритади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Саволларга Бухоро вилоят адлия бошқармаси шўъба мудири С.Жўраев жавоб берди


Рўйҳатга қайтиш