Мен ҳарбий хизматчиман. Хизмат сафари билан Бухоро шаҳрига келдим.

Савол: Оилам билан вақтинча яшаш учун квартирани бир йилга ижарага олдим. Ҳозирда уй эгаси менга квартирани ижара муддатидан олдин бўшатишимни сўраяпти. Уй эгаси шунга ҳақлими?

Р.Ҳақбердиев, Вобкент тумани

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 540-моддасига кўра кўчмас мулк ижара шартномасини тарафлар бир-бирини уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 545-моддасига асосан “Агар ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамай, ижарага олувчи мол-мулкдан шартнома шартларига ёки мол-мулкнинг вазифасига номувофиқ фойдаланса, ижарага берувчи шартномани муддатидан олдин бекор қилишни ва зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли.

Савол:  Ижарага берувчи квартирадан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ миқдорини ҳар уч ойда ўзгартираяпти. У шунга ҳақлими? Ҳақ миқдорини ўзгартириш тартиби қандай?

Ю.Қуллиев, Бухоро тумани

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига биноан “Агар мулк ижараси шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори шартномада белгиланган муддатларда, бироқ бир йилда кўпи билан бир марта тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин.

Саволларга Бухоро туман ДНИ нотариуси М.Аслонова жавоб берди жавоб берди 


Рўйҳатга қайтиш