Давлат ташкилотлари ёки давлат муассасаларига мурожаат қилмоқчи эдим. Ўзим хоҳлаган тилда мурожаат қилсам бўладими?

Савол:  Агар мумкин бўлса, мурожаатим ўрганилгач, жавоб қайси тилда юборилади?

Н.Нуриддинов, Тошкент шаҳри

Жавоб: “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга кўра, сиз ўз мурожаатингизни давлат тилида ва бошқа тилларда беришингиз мумкин. Шунингдек, мурожаатларга жавоблар, мумкин қадар, мурожаат этилган тилда баён қилинади.

Саволга Адлия вазирлиги масъул ходими Собир Ибрагимов жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш