2007 йилда ишлаб чиқарилган “Тико” русумли енгил автомашинамни ўртоғимнинг 2013 йилда ишлаб чиқарилган “Спарк” русумли енгил автомашинаси билан айирбошламоқчиман.

Савол:  Айирбошлаш тартиби ҳамда давлат божини ундириш бўйича тушунтириш берсангиз.

Ш.Омонов, Олот туман

Жавоб: Айирбошлаш шартномасига олди-сотди шартномаси ҳақидаги қоидалар тадбиқ этилади, яъни ҳар иккала автомашина эгаси ўзига тегишли бўлган автотранспортини автотранспорт воситаси рўйхатга олинган ёки битим тасдиқланаётган жойдаги ДЙҲХХ органларида агрегат рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилиши ва рақамлар мувофиқлигини кўздан кечирган мансабдор шахснинг фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, кўздан кечирган сана кўрсатилган ва имзоси қўйилган ҳолда штамп билан тасдиқлатиб, нотариал идорага мурожаат қилиши лозим. (Штамп ўн кун мобайнида амал қилади). Шунингдек, автотранспортларнинг бошқа шахсга ўтказилиши тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги текширилгандан сўнг, айирбошлаш шартномаси тасдқиланади. Бунда автотранспорт воситаси эрнинг ёки хотиннинг биргаликдаги мулки бўлган ҳолларда, эрнинг ва (ёки) хотиннинг автотранспорт воситасини айирбошлаш ҳақидаги ёзма аризаси олинади.

Айирбошлаш, яъни алмаштириш шартномасини расмийлаштиришда давлат божи шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.

Савол: Автомашиналаримизни ака-укалар ўртасида алмаштирсак, имтиёзга эга бўламизми?

Г.Раджабова, Бухоро шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли “Давлат божи ставкалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида “эр-хотинлар, болалар ва набиралар, туғишган ака-укалар ва опа сингиллар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя қилиш шартномалари расмийлаштирилаётганда бож белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади.

Саволларга Бухоро шаҳар 10-сон ДНИ нотариуси Н.Бобоқулов жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш