Бухоро вилояти Вобкент туманида жойлашган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси” биносини гаровга қўйиш учун ўзим яшаб турган Бухоро шаҳридаги нотариал идорага мурожаат қилганимда

Савол:нотариус менга биномни гаровга қўйиш учун бино жойлашган тумандаги давлат нотариал идорасига мурожаат қилишим лозимлигини айтиб, ҳужжатларимни қабул қилмади. Нотариуснинг ҳаракати қонунийми?

В.Қиличев, Бухоро шаҳри

Жавоб: “Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддаси 2-қисмида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги битимларни тасдиклаш шу мол-мулк (уй-жой, квартира, дала ҳовли, бино-иншоот ва бошқа иморатлар) жойлашган ҳудудда тасдиқланиши белгиланган. Шунга кўра, мол-мулкингизни гаровга қўйиш тўғрисидаги битимларни тасдиклаш учун Сиз шу мол-мулкингиз (уй-жой, квартира, дала ҳовли, бино-иншоот ва бошқа иморатлар) жойлашган ҳудуддаги давлат нотариал идорасига мурожаат қилишингиз лозим.

Савол: Менга тегишли бўлган уй-жойим отамдан мерос бўлиб ўтган. Ҳозирда якка тадбиркорлик билан шуғулланиш ва фаолиятимни бошлашим учун маблағим етарли бўлмаганлиги сабабли кредит олиш ва гаров шартномасини расмийлаштириш учун нотариал идорага мурожаат қилганимда, менга нотариал идора томонидан ушбу уй-жойимни гаровга қўйишда рўйхатда турган келиним ва невараларимнинг ҳам розилиги кераклигини айтди. Уй менга мерос бўлган бўлса, келиним ва неварамнинг уй-жойимни гаровга қўйиш учун нима дахли бор?

С.Ғаниев, Қоракўл тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ сон буйруғи билан тасдиқланган “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 125-бандида ипотека шартномасини тасдиқлаш учун нотариус ипотекага қўювчидан уйни ипотекага қўйилганда, ушбу уйда доимий рўйхатга олинган шахсларнинг нотариус томонидан шаҳодатлантирилган розилик аизалари талаб қилиб олиши белгиланган.

Шунга кўра, келинингиз ва неварангизнинг уй-жойингизни гаровга қўйишингизда розилик аризалари олиниши лозим.

Саволларга Шофиркон туман 1-сон ДНИ нотариуси Сами Ҳамроев жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш