Ёлғиз она фарзанди туғилганлигини қайд этиш тартиби қандай амалга оширилади?

Ш.Файзиева, Қорақўл туман

Жавоб: Туғилишни қайд этиш учун ёлғиз (қонуний никоҳда бўлмаган) она томонидан ФҲДЁ органига онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва ёзма ариза тақдим этилади. Аризада бола, она ва отанинг фамилияси бир хилда онанинг фамилияси бўйича кўрсатилади.

Таъкидлаш жоиз, бундай вазиятда ФҲДЁ органи ходими аёлни қонуний никоҳда туриш ёки турмаслигини текшириши лозим.

Туғилишни ёлғиз она сифатида қайд этишда ёлғиз она шахсан иштирок этолмаган тақдирда онанинг аризадаги имзоси тиббий муассаса ёки жазони ижро этиш муассасаси мансабдор шахсининг имзоси ва ушбу муассасанинг гербли муҳри билан ёхуд нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши шарт. Ҳужжатлар тақдим қилингандан кейин ФҲДЁ бўлими туғилишни қайд этади ва ёлғиз онага фарзандининг туғилганлиги ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилганлиги тўғрисида маълумотнома беради.

Саволга Қоракўл туманФҲДЁ бўлими мудири Умиджон Турдиев жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш