Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ”Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Савол:  Шу ўзгартиришлар ҳақида маълумот берсангиз?

Р.Азаматов, Бешариқ тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ”Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киртилди. Жумладан, ушбу Кодекс “Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги” 171-моддаси ваМахсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда жарима солиш тўғрисидаги қарор” 3091-моддаларибилан тўлдирилди. Шунингдек, Кодекснинг 276, 283 ва 332-моддаларига тегишли тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Савол: Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, ким маъмурий жавобгарликка тортилади?

Н.Турсунов, Жиззах шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171-моддасига мувофиқ, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги 
қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори тортилади.

Юридик шахсга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.

Савол: Видеоёзувлардан, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга оид далиллар бўлиши мумкинми?

К.Камалов, Янгийўл тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 276-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари ҳамда жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённома, овозли ёзувлардан, видеоёзувлардан, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга оид далиллар бўлиши мумкин

Савол: Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш шартми?

С.Салимова, Қоракўл тумани

Жавоб: Йўқ. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 283-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди.

Савол: Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда жарима солиш тўғрисидаги қарорни чиқариш ва уни ҳуқуқбузарга етказиш тартиби қандай?

Б.Мирзаев Денов тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 3091-моддасига асосан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда ушбу ҳужжатни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.

Саволларга Адлия вазирлиги Ҳуқуқий ахборот билан  таъминлаш маркази масъул ходими О.Отабоев жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш