Жавоб: Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига қуйлайлик яратиш, уларнинг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 380 дан зиёд имтиёз ва преференциялар белгиланган.
Хусусан, солиқ соҳасида 70 дан ортиқ, божхона соҳасида 50 дан ортиқ, банк соҳасида 50 дан ортиқ, хорижий инвестициялар соҳасида 40 дан ортиқ имтиёзлар назарда тутилган.
Савол: Тадбиркорлик субъектининг унга қўлланилиши лозим бўлган имтиёз ва преференциялардан хабари бўлмаса, қандай қўлланилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар тадбиркорлик субъектлари томонидан ваколатли органларга ва ташкилотларга ёзма равишдаги мурожаатларсиз қўлланилади.
Таъкидлаш лозимки, илгари имтиёз ва преференциялар кичик тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари асосида қўлланилган бўлса, ҳозирда эса уларни қўллаш учун тадбиркорлик субъектининг мурожаати талаб қилинмайди.
Мазкур Қонуннинг 301-моддасига асосан эса давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш тартибини ўз ваколатлари доирасида тушунтириши, шунингдек уларнинг қўлланилишини таъминлаши шартлиги қатъий белгиланди.
Савол: Имтиёз ва преференциялар қўлламаслик учун жавобгарлик борми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2416-моддасида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш учун мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 1926-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Саволларга Адлия вазирлиги етакчи маслаҳатчиси Х.Назаров жавоб берди.