Ўғлим билан келинимнинг никоҳи Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан бекор қилинди. Ҳозирги кунда ўғлим Россия давлатида ишлашга кетган.

Ўғлимнинг номидан мен ФҲДЁ бўлимидан никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома олишим мумкинми?

С.Олимова, Ромитан тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 121-бандига асосан, агар никоҳдан ажратиш ФҲДЁ органида томонлардан бирининг аризасига кўра қайд этилган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзуви иккинчи томон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади ва никоҳдан ажратганлик тўғрисида гувоҳнома берилади. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатномадаги ёзувларга қўшимчалар киритиш ва никоҳдан ажратилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш, шунингдек томонлардан бирининг ишончнома асосида ҳаракат қилувчи ўз вакили орқали берилган аризаси бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда ариза ва ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Саволга Ромитан туман ФҲДЁ бўлими мудири Лазиз Ботиров жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш