2007 йилда ишлаб чиқарилган “Тико” русумли енгил автомашинамни ўртоғимнинг 2013 йилда ишлаб чиқарилган “Спарк” русумли енгил автомашинаси билан айирбошламоқчиман.

 Айирбошлаш тартиби ҳамда давлат божини ундириш бўйича тушунтириш берсангиз.

Жамиятни ташкил этиш тартиби ва тамойиллари

Жамият тушунчасига шарҳ беринг?

Давлат ташкилотлари ёки давлат муассасаларига мурожаат қилмоқчи эдим. Ўзим хоҳлаган тилда мурожаат қилсам бўладими?

Агар мумкин бўлса, мурожаатим ўрганилгач, жавоб қайси тилда юборилади?

Мен яқин бир танишимга қарзга пул бермоқчиман. Шартномани нотариал идора орқали расмийлаштириш шартми ёки тилхат олишнинг ўзи кифоя қиладими?

Жисмоний шахслар ўртасидаги қарз шартномасини, агар унинг суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг 10 бараваридан ошса, оддий ёзма шаклда тузса ҳам бўлади. Қарз олувчининг унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки ашёларнинг муайян миқдори топширилганлигини (берганлигини) тасдиқлайдиган тилхати бўлганда ҳам ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Турмуш ўртоғим билан Россия Федерациясида танишиб, шаръий никоҳдан ўтиб бирга яшаяпмиз.

Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас, шу сабабли сиз қонуний никоҳдан ўтиш учун ариза билан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи (ФҲДЁ)га мурожаат қилишингиз лозим. Ҳомиладорлигингиз ҳақидаги тиббий маълумотномани аризангизга илова қилсангиз, никоҳингиз ариза берган кунингизда тузилиши мумкин. Фақат Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддасига кўра, сизлар яъни никоҳланувчи шахслар 

Республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритишлари учун қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд?

Нодавлат нотижорат ташкилот(ННТ)лари фуқаролик жамияти институтлари шаклларидан бири ҳисобланиб, бугунги куннинг энг долзарб мавзусига айланган, десак муболаға бўлмайди.

Мен ҳарбий хизматчиман. Хизмат сафари билан Бухоро шаҳрига келдим.

Республикаси Фуқаролик кодексининг 540-моддасига кўра кўчмас мулк ижара шартномасини тарафлар бир-бирини уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин.

Яқинда юридик хизмат ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби ҳақида эшитиб қолдим. Шу ҳақда қисқача маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги буйруғи билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни кимлар томонидан тасдиқланади?

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни унга имзо қўйиш йўли билан, яъни Ўзбекистон Республикасининг қонуни — Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, збекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

Ёшим 24 да, Олий юридик маълумотга эгаман.

Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунига асосан Олий юридик маълумотга эга бўлган, юридик мутахассислик бўйича камида бир йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон фуқароси нотариус стажёри бўлиши мумкин.

Халқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратишни тартибга солувчи миллий қонунчилик деганда нима тушунилади?

Халқаро арбитраж судлари қарорларини эътироф этиш ва ижрога қаратишнинг ҳуқуқий асослари деганда халқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминловчи, кафолатловчи ва тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндиси тушунилади.

Апостиль нима ва у қандай маънони англатади ?

Апостиль – ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ва штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.

Электр энергияси тизимида чеклаш деганда нима тушунилади?

Электр энергияси тизимида чеклаш деганда электр энергияси етказиб бериш шартномасида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш оқибатида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига шартномада белгиланган электр энергияси ва (ёки) қуввати етказиб бериш миқдорининг камайиши тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ким томондан олиб борилади?

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 ноябрдаги 170-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларининг 1-бандига мувофиқ қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш вазифаси:

Мен ўз уйимни сотмоқчи бўлиб нотариал идорага мурожаат қилганимда, менга нотариус уйим улушли мулк эканлигини, шу сабабли уйимни сотишга қўшнимнинг розилигини олишим кераклигини айтди. Шу тўғрими?

Нотариуснинг талаби тўғри, чунки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 224-моддасига мувофиқ, агар умумий улушли мулк иштирокчиси ўзига тегишли бўлган қисмни яъни улушини сотмоқчи бўлса

Ўзимга тегишли бўлган отамдан мерос сифатида қолган уй-жойимни жиянимга хадя қилмоқчиман. Ҳадя шартномасининг тузилиши ва унинг оқибатлари қандай?

Сиз агарда ҳадя қилаётган уй-жойингизда ҳадя шартномасини тузгандан сўнг яшамоқчи бўлсангиз ва сизга қарашларини хоҳласангиз, у ҳолда сиз ҳадя шартномаси эмас, балки умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойингизни топширишингиз мумкин, чунки ҳадя шартномаси тузилгандан сўнг, уй-жойингиз хадя олувчининг тасарруфига ўтади ва у хоҳлаганича ушбу уй-жойингиздан фойдаланиши, уни сотиши, бошқа бировга ҳадя қилиши ёки васият қилиб қолдириши мумкин.

Ёшим 65 да, Россия фуқаросиман

“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 69-моддасига асосан Сиз ўзингизнинг тирик эканлигингиз фактини тасдиқлаш учун хохлаган нотариал идорага ёки Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига-консулига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мен бундан қарийб 10 йил аввал Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга кирган эдим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, одатда, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.

Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш қандай тартибда амалга оширилади? Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиш мумкинми?

Ер участкаси шартнома асосида қуйидаги асосларда ижарага берилади:

Уй-жой ижара шартномаси ҳамда уни тузиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 603-моддасига мувофиқ ёзма шаклда тузилади. Фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак


Сизнинг саволингиз 41 - 60 из 124
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 | След. | Конец Все