Декретга чиқдим. Ўр­нимда бошқа ишчи ишлаётган экан.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233 ва 234-моддаларига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ва болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотга нималар киради?

 Уларнинг манбалари борми?

Мамлакатимизда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини жамоат жойларида истеъмол қилгани учун жазо чоралари кучайтирилган, деб эшитганман.

2015 йилнинг 29 декабрида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, кодекс янги, 561-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, эндиликда чекиш тақиқланган жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилган шахсга энг кам иш ҳақининг учдан бири миқдорида жарима солинади.

Қандай ижара шартномаларини нотариал тасдиқлаш қонунчиликда шарт қилиб қўйилган?

Амалдаги қонунчиликка асосан фуқаролар ўртасидаги кўчмас мулк ижара шартномалари, шунингдек юридик шахслар, юридик ва жисмоний шахслар, жисмоний шахслар ўртасидаги автомототраснпорт воситалари ижара шартномалари нотариал тартибда тасдиқланиши шарт.

Никоҳ шартномаси тузиш учун қаерга мурожаат қилиш лозим ва у қандай тартибда тузилади?

Никоҳ шартномаси тузиш учун никоҳланувчи шахслар ёки эр ва хотин томонидан ўзлари хохлаган давлат нотариал идорага мурожаат қилишлари мумкин.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида тартибга солинади ва ер участкаларигÐ

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 2014 йил 7 январдаги низомга асосан тартибга солинади.

Яқинда наварали бўлдим.

Неварамга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиш учун ФҲДЁ бўлимига борсам, улар мендан ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, никоҳ гувоҳнома ва туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотнома тақдим этишимни сўрашди. Ўғлим ва келиним қонуний никоҳдан ўтишмаганлиги сабабли никоҳ гувоҳномаси тақдим эта олмайман.

Ҳадя билан хайр-эҳсоннинг фарқи нимада?

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 502-моддасига асосан ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади.

Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги ҳақида эшитган эдим.

Қонун қачондан бошлаб кучга киради?

Ўғлим билан келинимнинг никоҳи Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан бекор қилинди. Ҳозирги кунда ўғлим Россия давлатида ишлашга кетган.

Ўғлимнинг номидан мен ФҲДЁ бўлимидан никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома олишим мумкинми?

Бир танишимдан қарз олиб, қарз шартномасини ёзма шаклда тузиб имзоладик, лекин шартномада кўрсатилган пулдан кам миқдорда қарз олдим.

Ушбу пул суммасини олишда иштирок этган гувоҳларим ҳам бор. Шундай бўлсада, қарз берган танишим қарз шартномасида кўрсатилган пул суммасини қайтариб беришимни талаб қилаяпти.Ушбу ҳолатда мен нима қилишим керак ёки қаерга мурожаат қилишим лозим?

Тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганман.

Чет давлатдан замонавий ишлаб чиқариш ускуналари олиб келиб, фаолиятимни янада кенгайтирмоқчиман. Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш шартномаси бўйича мажбуриятлар қандай?

Мен оила аъзоларим билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи эдим. Уни қандай амалга оширишимиз мумкин?

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришни рағбатлантириш, уни қўллаб қувватлаш ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласига доимий равишда эътибор қаратиб келинмоқда.

Ҳукумат портали ишга тушганидан хабардормиз.

 Лекин унинг вазифалари, порталдан қандай фойдаланишни яхши билмаймиз. Шу тўғрида маълумот берсангиз.

Мен бундан 3 йил аввал шаърий никоҳ асосида турмушга чиққан эдим.

Турмуш ўртоғимнинг касби чўпон бўлганлиги сабабли биз кўпинча аҳоли пунктидан узоқ жойларда бўлган чўл зоналарида яшаганмиз. Биргаликдаги турмушимиздан 1 нафар фарзандимиз бор. Мен бу фарзандимни туғруқхонада эмас, чўл зонасидаги чўпон ўтовида туққанман. Ҳозирга қадар боламга туғилганлик гувоҳномасини олмаганмиз.

Отам оилада ёлғиз фарзанд бўлган. Аввал бувим, сўнг отам вафот этишган.

Ҳозирги кунда фақат бобом ҳаёт.

Ушбу вазиятда мен ва укам тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворис бўлар эканмиз. Шу ҳақда тушунтириш берсангиз.

Аудиторлик ташкилотларини тугатиш қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади?

Аудиторлик ташкилотларини тугатиш Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги Қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатишва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилади.

Мен оила аъзоларим билан биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи эдим.

Уни қандай амалга оширишимиз мумкин?

Нотариал идорага синглимнинг автотранспорт воситасидан фойдаланишим учун имтиёзли ишончнома расмийлаштириб беришни сўраб мурожаат қилганимда,

нотариус менга сизлар ака сингил эмассизлар, чунки туғилиш гувоҳномаларингиздаги она графаси бўйича бошқа-бошқа оналарнинг фарзандисизлар деб, яқин қариндошлар бўйича ишончнома расмийлаштириб беришни рад этди. Ушбу ҳолат бўйича тушунтириш берсангиз.

Тадбиркорлик субъектларига қайси турдаги имтиёзлар ва преференциялар мавжуд?

Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига қуйлайлик яратиш, уларнинг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 380 дан зиёд имтиёз ва преференциялар белгиланган.


Сизнинг саволингиз 1 - 20 из 124
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 | След. | Конец Все