Декретга чиқдим. Ўр­нимда бошқа ишчи ишлаётган экан.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233 ва 234-моддаларига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ва болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотга нималар киради?

 Уларнинг манбалари борми?

Мамлакатимизда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини жамоат жойларида истеъмол қилгани учун жазо чоралари кучайтирилган, деб эшитганман.

2015 йилнинг 29 декабрида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, кодекс янги, 561-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, эндиликда чекиш тақиқланган жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилган шахсга энг кам иш ҳақининг учдан бири миқдорида жарима солинади.

Қандай ижара шартномаларини нотариал тасдиқлаш қонунчиликда шарт қилиб қўйилган?

Амалдаги қонунчиликка асосан фуқаролар ўртасидаги кўчмас мулк ижара шартномалари, шунингдек юридик шахслар, юридик ва жисмоний шахслар, жисмоний шахслар ўртасидаги автомототраснпорт воситалари ижара шартномалари нотариал тартибда тасдиқланиши шарт.

Никоҳ шартномаси тузиш учун қаерга мурожаат қилиш лозим ва у қандай тартибда тузилади?

Никоҳ шартномаси тузиш учун никоҳланувчи шахслар ёки эр ва хотин томонидан ўзлари хохлаган давлат нотариал идорага мурожаат қилишлари мумкин.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида тартибга солинади ва ер участкаларигÐ

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 2014 йил 7 январдаги низомга асосан тартибга солинади.

Яқинда наварали бўлдим.

Неварамга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиш учун ФҲДЁ бўлимига борсам, улар мендан ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, никоҳ гувоҳнома ва туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотнома тақдим этишимни сўрашди. Ўғлим ва келиним қонуний никоҳдан ўтишмаганлиги сабабли никоҳ гувоҳномаси тақдим эта олмайман.

Ҳадя билан хайр-эҳсоннинг фарқи нимада?

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 502-моддасига асосан ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади.

Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги ҳақида эшитган эдим.

Қонун қачондан бошлаб кучга киради?

Ўғлим билан келинимнинг никоҳи Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан бекор қилинди. Ҳозирги кунда ўғлим Россия давлатида ишлашга кетган.

Ўғлимнинг номидан мен ФҲДЁ бўлимидан никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома олишим мумкинми?

Бир танишимдан қарз олиб, қарз шартномасини ёзма шаклда тузиб имзоладик, лекин шартномада кўрсатилган пулдан кам миқдорда қарз олдим.

Ушбу пул суммасини олишда иштирок этган гувоҳларим ҳам бор. Шундай бўлсада, қарз берган танишим қарз шартномасида кўрсатилган пул суммасини қайтариб беришимни талаб қилаяпти.Ушбу ҳолатда мен нима қилишим керак ёки қаерга мурожаат қилишим лозим?

Тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганман.

Чет давлатдан замонавий ишлаб чиқариш ускуналари олиб келиб, фаолиятимни янада кенгайтирмоқчиман. Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш шартномаси бўйича мажбуриятлар қандай?

Мен оила аъзоларим билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи эдим. Уни қандай амалга оширишимиз мумкин?

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришни рағбатлантириш, уни қўллаб қувватлаш ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласига доимий равишда эътибор қаратиб келинмоқда.

Ҳукумат портали ишга тушганидан хабардормиз.

 Лекин унинг вазифалари, порталдан қандай фойдаланишни яхши билмаймиз. Шу тўғрида маълумот берсангиз.

Мен бундан 3 йил аввал шаърий никоҳ асосида турмушга чиққан эдим.

Турмуш ўртоғимнинг касби чўпон бўлганлиги сабабли биз кўпинча аҳоли пунктидан узоқ жойларда бўлган чўл зоналарида яшаганмиз. Биргаликдаги турмушимиздан 1 нафар фарзандимиз бор. Мен бу фарзандимни туғруқхонада эмас, чўл зонасидаги чўпон ўтовида туққанман. Ҳозирга қадар боламга туғилганлик гувоҳномасини олмаганмиз.

Отам оилада ёлғиз фарзанд бўлган. Аввал бувим, сўнг отам вафот этишган.

Ҳозирги кунда фақат бобом ҳаёт.

Ушбу вазиятда мен ва укам тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворис бўлар эканмиз. Шу ҳақда тушунтириш берсангиз.

Аудиторлик ташкилотларини тугатиш қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади?

Аудиторлик ташкилотларини тугатиш Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги Қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатишва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилади.

Мен оила аъзоларим билан биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи эдим.

Уни қандай амалга оширишимиз мумкин?

Нотариал идорага синглимнинг автотранспорт воситасидан фойдаланишим учун имтиёзли ишончнома расмийлаштириб беришни сўраб мурожаат қилганимда,

нотариус менга сизлар ака сингил эмассизлар, чунки туғилиш гувоҳномаларингиздаги она графаси бўйича бошқа-бошқа оналарнинг фарзандисизлар деб, яқин қариндошлар бўйича ишончнома расмийлаштириб беришни рад этди. Ушбу ҳолат бўйича тушунтириш берсангиз.

Тадбиркорлик субъектларига қайси турдаги имтиёзлар ва преференциялар мавжуд?

Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига қуйлайлик яратиш, уларнинг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 380 дан зиёд имтиёз ва преференциялар белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситаларига ишончномаларни расмийлаштириш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситаларига ишончномалар улар божхона органларида расмийлаштирилгандан ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга оширилади.

Оталикдан маҳрум бўлган ота болага таъминот беришга ҳақлими?

Оила кодексининг 81-моддасига кўра, Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан,

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари неча турга бўлинади?

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари уч турга бўлинади.

Никоҳ шартномаси қандай тартибда тузилади?

Шу ҳакда тушунча берсангиз.

Эр-хотин ўртасида мол-мулклар қандай тартибда бўлинади, бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак?

Эр-хотиннинг умумий мулки улардан бирининг талаби буйича, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам бўлиниши мумкин. Шунингдек, кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мулкдаги улушига ундиришни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлишни талаб қилган тақдирда ҳам умумий мулк бўлиниши мумкин.

Отам ўзига тегишли уйни кенжа укамизга васият қилиб қолдирмоқчи. Шу масалада кимга мурожаат қилиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1126-моддасига асосан касалхоналар, госпиталлар, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаб турган фуқароларнинг ана шу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош врачлари,

Меҳнат қонунчилигида жамоа шартномасининг тушунчаси ва мақсади нималардан иборат?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 29-моддасида жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид

Бугунги кунда нечта нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд?

2015 йил якунлари бўйича адлия органларидан 8400 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ”Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

 Шу ўзгартиришлар ҳақида маълумот берсангиз?

Тақдир тақозоси билан ёлғиз қолдим, ҳомиладорман, маълумотим олий.

Ўзим ва 1 нафар вояга етмаган боламни боқиш учун ишга кириш масаласида Халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларига мурожаат қилдим. Аммо улар менинг ҳомиладорлигимни важ қилиб, ишга қабул қилишмаяпти. Ҳомиладор ва вояга етмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда қандай имтиёзлар мавжуд?

Кейинги пайтларда ҳаётимизга электрон тижорат ибораси кириб келди. Унинг моҳияти нимада?

Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси электрон тижоратдир.

Ёлғиз она фарзанди туғилганлигини қайд этиш тартиби қандай амалга оширилади?

Туғилишни қайд этиш учун ёлғиз (қонуний никоҳда бўлмаган) она томонидан ФҲДЁ органига онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва ёзма ариза тақдим этилади. Аризада бола, она ва отанинг фамилияси бир хилда онанинг фамилияси бўйича кўрсатилади.

Меҳнат дафтарчаси сотиб олиш учун қаерга мурожаат қилишим лозим?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) мувофиқ, ҳар бир корхона ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лекин штат жадвалида назарда тутилган ходимлар сонидан ошмаган ҳолда, меҳнат дафтарчалари сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Мен болалар шифохонасида ишлаймай. Ўзимга тегишли автомашинамни сотмоқчи эдим.

Лекин иш жойимни узоқ вақтга тарк этолмайман. Шунинг учун нотариусга телефон орқали олдиндан навбат олиб қўйишим мумкинми?

Бухоро вилояти Вобкент туманида жойлашган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси” биносини гаровга қўйиш учун ўзим яшаб турган Бухоро шаҳридаги нотариал идорага мурожаат қилганимда

нотариус менга биномни гаровга қўйиш учун бино жойлашган тумандаги давлат нотариал идорасига мурожаат қилишим лозимлигини айтиб, ҳужжатларимни қабул қилмади. Нотариуснинг ҳаракати қонунийми?

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини бериш тартиби қандай?

 Нима учун улар тааллуқлилиги бўйича бошқа давлат органига юборилади?

Турмуш ўртоғим билан 10 йилдан буён қонуний никоҳдан ўтиб бирга яшаяпмиз, лекин ўртамизда фарзандимиз йўқ. Оилам бут бўлиши учун синглимнинг боласини асраб олмоқчиман.

Шу масалада қаерга мурожаат қилай ва қандай ҳужжатлар тақдим этишим лозим?

Имкониятим чеклаганлиги сабабли давлат ташкилотларига бевосита бора олмайман. Шу муносабат билан давлат ташкилотларига электрон тарзда интернет тармоғи орқали мурожаат қилишим мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 4-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий Низомнининг 5-бандига асосан Мурожаатлар оғзаки ёки ёзма ёхуд электрон шаклда берилиши мумкинлиги белгиланган.

Корхоналарни тугатиш учун нима асос бўлади?

Корхоналарни тугатиш учун: корхона муассислари (қатнашчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш);

“Васиятнома” деганда нима тушунилади ва уни ёзиб қолдиришим учун қаерга мурожаат қилишим лозим?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1120-моддасига асосан фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкини (уй-жой, автомототранспорт, бино иншоот ва бошқалар) ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда уни тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси “васият” деб эътироф этилади.

2007 йилда ишлаб чиқарилган “Тико” русумли енгил автомашинамни ўртоғимнинг 2013 йилда ишлаб чиқарилган “Спарк” русумли енгил автомашинаси билан айирбошламоқчиман.

 Айирбошлаш тартиби ҳамда давлат божини ундириш бўйича тушунтириш берсангиз.

Жамиятни ташкил этиш тартиби ва тамойиллари

Жамият тушунчасига шарҳ беринг?

Давлат ташкилотлари ёки давлат муассасаларига мурожаат қилмоқчи эдим. Ўзим хоҳлаган тилда мурожаат қилсам бўладими?

Агар мумкин бўлса, мурожаатим ўрганилгач, жавоб қайси тилда юборилади?

Мен яқин бир танишимга қарзга пул бермоқчиман. Шартномани нотариал идора орқали расмийлаштириш шартми ёки тилхат олишнинг ўзи кифоя қиладими?

Жисмоний шахслар ўртасидаги қарз шартномасини, агар унинг суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг 10 бараваридан ошса, оддий ёзма шаклда тузса ҳам бўлади. Қарз олувчининг унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки ашёларнинг муайян миқдори топширилганлигини (берганлигини) тасдиқлайдиган тилхати бўлганда ҳам ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Турмуш ўртоғим билан Россия Федерациясида танишиб, шаръий никоҳдан ўтиб бирга яшаяпмиз.

Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас, шу сабабли сиз қонуний никоҳдан ўтиш учун ариза билан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи (ФҲДЁ)га мурожаат қилишингиз лозим. Ҳомиладорлигингиз ҳақидаги тиббий маълумотномани аризангизга илова қилсангиз, никоҳингиз ариза берган кунингизда тузилиши мумкин. Фақат Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддасига кўра, сизлар яъни никоҳланувчи шахслар 

Республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритишлари учун қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд?

Нодавлат нотижорат ташкилот(ННТ)лари фуқаролик жамияти институтлари шаклларидан бири ҳисобланиб, бугунги куннинг энг долзарб мавзусига айланган, десак муболаға бўлмайди.

Мен ҳарбий хизматчиман. Хизмат сафари билан Бухоро шаҳрига келдим.

Республикаси Фуқаролик кодексининг 540-моддасига кўра кўчмас мулк ижара шартномасини тарафлар бир-бирини уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин.

Яқинда юридик хизмат ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби ҳақида эшитиб қолдим. Шу ҳақда қисқача маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги буйруғи билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни кимлар томонидан тасдиқланади?

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни унга имзо қўйиш йўли билан, яъни Ўзбекистон Республикасининг қонуни — Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, збекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

Ёшим 24 да, Олий юридик маълумотга эгаман.

Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунига асосан Олий юридик маълумотга эга бўлган, юридик мутахассислик бўйича камида бир йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон фуқароси нотариус стажёри бўлиши мумкин.

Халқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратишни тартибга солувчи миллий қонунчилик деганда нима тушунилади?

Халқаро арбитраж судлари қарорларини эътироф этиш ва ижрога қаратишнинг ҳуқуқий асослари деганда халқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминловчи, кафолатловчи ва тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндиси тушунилади.

Апостиль нима ва у қандай маънони англатади ?

Апостиль – ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ва штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.

Электр энергияси тизимида чеклаш деганда нима тушунилади?

Электр энергияси тизимида чеклаш деганда электр энергияси етказиб бериш шартномасида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш оқибатида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига шартномада белгиланган электр энергияси ва (ёки) қуввати етказиб бериш миқдорининг камайиши тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ким томондан олиб борилади?

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 ноябрдаги 170-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларининг 1-бандига мувофиқ қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш вазифаси:

Мен ўз уйимни сотмоқчи бўлиб нотариал идорага мурожаат қилганимда, менга нотариус уйим улушли мулк эканлигини, шу сабабли уйимни сотишга қўшнимнинг розилигини олишим кераклигини айтди. Шу тўғрими?

Нотариуснинг талаби тўғри, чунки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 224-моддасига мувофиқ, агар умумий улушли мулк иштирокчиси ўзига тегишли бўлган қисмни яъни улушини сотмоқчи бўлса

Ўзимга тегишли бўлган отамдан мерос сифатида қолган уй-жойимни жиянимга хадя қилмоқчиман. Ҳадя шартномасининг тузилиши ва унинг оқибатлари қандай?

Сиз агарда ҳадя қилаётган уй-жойингизда ҳадя шартномасини тузгандан сўнг яшамоқчи бўлсангиз ва сизга қарашларини хоҳласангиз, у ҳолда сиз ҳадя шартномаси эмас, балки умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойингизни топширишингиз мумкин, чунки ҳадя шартномаси тузилгандан сўнг, уй-жойингиз хадя олувчининг тасарруфига ўтади ва у хоҳлаганича ушбу уй-жойингиздан фойдаланиши, уни сотиши, бошқа бировга ҳадя қилиши ёки васият қилиб қолдириши мумкин.

Ёшим 65 да, Россия фуқаросиман

“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 69-моддасига асосан Сиз ўзингизнинг тирик эканлигингиз фактини тасдиқлаш учун хохлаган нотариал идорага ёки Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига-консулига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мен бундан қарийб 10 йил аввал Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга кирган эдим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, одатда, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.

Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш қандай тартибда амалга оширилади? Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиш мумкинми?

Ер участкаси шартнома асосида қуйидаги асосларда ижарага берилади:

Уй-жой ижара шартномаси ҳамда уни тузиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 603-моддасига мувофиқ ёзма шаклда тузилади. Фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак

Мерос қачон очилади?

Фуқаролик кодексининг 1116-моддасига асосан мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган, деб эълон қилиниши оқибатида очилади. Фуқаронинг ўлганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимлари томонидан тегишли тартибда бериладиган ўлим гувоҳномаси асосида ёки суднинг қонуний кучга кирган фуқарони вафот этган, деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги ҳал қилув қарори асосида тасдиқланади.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари ташкил этиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шўъба корхоналар, филиаллар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ваколатхоналар ва бошқа алоҳида бўлинмалар ташкил этиши мумкин.

Фуқароларнинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасини қабул қилиш қачон рад қилинади?

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 16-моддасига асосан никоҳ тузишга лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳни қайд қилишга йўл қўйилмайди ва никоҳга кириш ҳақида тақдим қилинган аризаси рад қилинади.

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи миқдорлари ҳақида тушунтириш берсангиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 357-сон қарори билан тасдиқланган Низом ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги 357-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун:

Чет элда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўлимини қайд этиш тартиби ҳақида тушунтириш берсангиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг 127-бандига асосан чет элда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўлимини қайд этиш марҳум яшаб турган ёки ўлим содир бўлган жойдаги консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.

Молия-хўжалик фаолияти деганда нима тушунилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида”ги 327-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.2-бандига асосан корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ҳамда бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб ва товарга илова ҳужжатларини юритиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш фаолияти молия-хўжалик фаолияти деб ҳисобланади.

Мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчиман. Бунинг учун тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтишим керак экан.

Мен тегишли ҳужжатларни интернет тармоғи орқали тақдим этишим, тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш жараёнини Интернет тармоғи орқали амалга оширишим мумкинми?

Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифалариганималар киради?
Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифаларига васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳисобга олиш,

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби деганда нима тушунилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандига мувофиқ (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби ўз ичига ушбу ҳужжатларни марказлаштирилган тартибда йиғиш, ҳисобга олиш

Мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятидаман

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан, тадбиркорлик фаолия­ти субъектлари қуйидагиларга ҳақли

Мамлакатимизда ташкил этилган эркин индустриал-иқтисодий зоналар ҳақида маълумот беринг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги Фармонига асосоан Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона, 2012 йил 13 апрелдаги Фармонига асосан Ангрен махсус индустриал зонаси ҳамда 2013 йил 18 мартдаги Фармонига асосан Жиззах махсус индустриал зонаси 

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш

Хусусийлаштирилган уй-жой, квартираларни ҳадя шартномасини тўғрисида

Ушбу талаб қонуний ҳисобланади, чунки Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддасига асосан хусусийлаштирилган квартира ёки уйни сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш ёки ижарага, арендага бериш учун квартира ёки уй мулкдорининг вояга етган оила аъзолари ва квартира ёки уйнинг хусусийлаштирилишига розилик берган шахсларнинг розилиги олиниши керак

Мен турмушга чиқмоқчи бўлган йигитим жиноят содир қилганлиги учун судланиб қамалди

Сиз никоҳга кириш ҳақида ўзингиз яшаб турган ҳудудда ёки йигитингиз жазони ижро этаётган муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органига бориб никоҳга киришиш ҳақидаги махсус шаклдаги аризанинг ўзингизга тааллуқли қисмини тўлдириб ФҲДЁ органига топширасиз

Бола ҳуқуқлари давлат ҳимоясида мавзусида

Мустақиллик йилларида Муҳтарам Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида ёшлар камолотига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратила бошланди. Барча соҳалар каби таълим тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинди. Хусусан, халқимизнинг бой интеллектуал мероси ҳамда умумбашарий қадриятлари асосида замонавий фан ва техниканинг илғор ютуқларига асосланган кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизими яратилди

Tранспорт воситасидан фойдаланиш учун бошқа шахсга илгари берилган ишончномани янги давлат рақам белгиси бўйича қайта расмийлаштириш керакми

ИИВнинг ДЙҲХХ органлари томонидан транспорт воситасини қайд этиш гувохномасининг “Алоҳида белгилар” бўлимида олдинги давлат рақам белгисининг кўрсатилиши сабабли автотранспорт воситасининг давлат рақам белгисининг ўзгартирилиши ишончноманинг бекор бўлишига олиб келмайди ва у ишончномада кўрсатилган муддат ўтмагунга ёки ишончнома берувчи томонидан ёки бошқа асосларга кўра бекор бўлмагунга қадар амал қилади/p>

Судда иш қўзғатишнинг процессуал тартиби

Судда фуқаролик ишлари ёзма шаклда ариза бериш йўли билан қўзғатилади.

Адвокат ва фуқаро ўртасида тузиладиган шартнома тўғрисида

Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 91-моддасида адвокатлик фаолияти адвокат ва ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) асосида амалга оширилиши белгиланган

Мен ўзимга тегишли ишлаб чиқариш корхонасини сотмоқчиман

Корхонани сотиш шартномасини тасдиқлаш, нотариус тмонидан Фуқаролик кодексининг 489-496-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Нотариат тўғрисидаги Қонуни, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлани амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом ва корхонани сотиш шартномасига тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига асосланиб нотариал ҳаракати орқали амалга оширилади

Нотариус бўлмоқчиман

Нотариус лавозими бўшагандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бу ҳақда буйруқ чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини хабардор қилади

Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестицияларни жалб қилишга яратилган шарт-шароитлар

Бож тарифи тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси ҳамда “Чет эл инвестициялари тўғрисида” ги Қонуннинг 12-моддасида устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилинад

Mерос ҳуқуқига оид савол-жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1116-моддасига асосан фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади. Фуқаронинг ўлганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимлари томонидан тегишли тартибда бериладиган ўлим гувоҳномаси асосида ёки суднинг қонуний кучга кирган фуқарони вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги ҳал қилув қарори асосида тасдиқланади.

ННТ тушунчаси

 Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Конуннинг 2 моддасига асосан нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган

Қонунлардаги ҳаволаки нормаларни амалга ошириш механизми билан таъминлашнинг долзарб масалалари

Қонун ҳужжатларидаги моддаларда бошқа моддаларга ёки илгари қабул қилинган қонун ҳужжатларига ҳавола қилиш ёки нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш, яъни агар норманинг ўзида юриш-туриш, феъл атвор қоидалари белгиланган бўлмаса, шу қоидаларни ўзида мужассам этган бошқа нормага ҳавола этиш тушунилади. Нормалардаги ҳаволалар фақат амалдаги ва қонуний кучга кирган қонун ҳужжатларга кўрсатилиши мумкин.

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тартиби

Сизнинг синглингиз чет элда доимимй яшаб келаётган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг чет элда яшовчи фуқаролари учун фамилия ўзгартириш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб берилган.

Xабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлашнинг мезонлари ва тартиби

Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги қонунинг 18-моддасида нотариуснинг мажбуриятлари белгилаб берилган. Унга кўра нотариус жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномаларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда

Оилада 5 фарзандмиз, отамдан қолган уй-жойга мерос гувоҳномасини олмоқчимиз. Битта укам хорижда, лекин манзили аниқ эмас, у нотариал идорага келмаса ҳам мерос гувоҳномаси бериладими

Фуқаролик кодексининг 1146-моддасига асосан мерос очилган жой, яъни марҳум отангиз вафот этган жойдаги нотариал идораси марҳумнинг фарзандлари, яъни сизларга марҳумдан мерос қолган уй-жойга меросга бўлган ҳуқуқ гувоҳномасини расмийлаштириб беради

Жамиятда хуқуқий маданиятни юксалтиришда хуқуқий ахборотлар тизимининг ўрни ва вазифалари

Ҳуқуқий ахборот тизими бу ҳуқуқий ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ҳуқуқий ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларидир

Касаба уюшмалари меҳнат низоларини кўриб чиқишда қандай ҳуқуқларга эга бўлади

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” гиқонунининг 12-моддасига кўра, касаба уюшмалари касаба уюшмаси аъзоси билан маъмурият ўртасида пайдо бўлган якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқади ва улар юзасидан қонунларга мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилади.

Уй-жой ижараси шартномасини расмийлаштириш

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 603-моддасига мувофиқ ёзма шаклда тузилади. Фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Ижарага берувчи сиз (ижарага олувчи)га доимий яшаш учун яроқли бўш уй-жойни бериши лозим

Озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар билан никоҳга кириш

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 217-моддаси никоҳ тузилганлигини қайд этишнинг алоҳида ҳоллари кўрсатиб ўтилган. Унга кўра тергов ҳибсхоналарида, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ижро этувчи муассасаларда сақланаётган шахслар билан тузиладиган никоҳни қайд этиш ушбу муассаса жойлашган ердаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қонун ҳужжатларида белгаланган тартибда амалга оширилади.

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари қандай амалга оширилади

9 январдаги Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3709-сон Фармонига асосанмева-сабзавотчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари, маҳаллий бошқарув органлари аралашмаган ҳолда, тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароси бўлган болани фарзандликка олиш

Ўзбекистон Республикасиҳудудида чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан болани фарзандликка олиш Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 151-167-моддаларининг талабларига асосан амалга оширилади.

Ўзбекистонда дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар

Республикамизда дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолият юритиши бўйича ҳуқуқий асосан яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги

2012 йил 2 май куни Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг эски таҳрирдаги Қонундан фарқли жиҳатлари нимада

Биринчидан, мазкур қонунда Тадбиркорлик фаолияти субъектиҳуқуқларининг устуворлиги деб номланган янги норма (11-модда) киритилди. Унга асосан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қандай шаклларда амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 791-моддасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари, аккредитивлар, чеклар, инкассо бўйича, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилган.

Мамлакатимизда ташкил этилган эркин индустриал-иқтисодий зоналар ҳақида маълумот беринг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги Фармонига асосоан Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона, 2012 йил 13 апрелдаги Фармонига асосан «Ангрен» махсус индустриал зонаси ҳамда 2013 йил 18 мартдаги Фармонига асосан «Жиззах» махсус индустриал зонаси ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикасида оилавий тадбиркорлик фаолиятини кафолотловчи қандай ҳуқуқий асослари мавжуд

2012 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги “Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Норма ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштиришда адлия органларининг вазифа ва функциялари нималардан иборат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга биноан мамлакатимизда норма ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш йўналишида Адлия вазирлиги зиммасига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи

Чет элга фарзандларим билан бирга кетаётганлигим сабабли менга турмуш ўртоғим номидан бирор бир ҳаракат амалга оширишим учун қандай ишончнома берилади

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 90-моддасига асосан нотариус томонидан тасдиқланган чет элда амал қилишга мўлжалланган ишончномалар чет элда амал қилишга мўлжалланган ишончномалар ҳисобланиб, ушбу ишончнома орқали чет элда бирор бир ҳаракат қилиш мумкин.

Корхоналарни ихтиёрий тугатишда қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилиши

Корхоналарни ихтиёрий тугатиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–630-сон Қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади

Кекса ёшдаги яқин қариндошимиз касалхонада оғир аҳволда ётганлиги туфайли диний расм-русмларни ушбу касалхонада ўтказиш мумкинми

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунининг 14-моддасига биноан ибодат, диний расм-русумлар ва маросимлар диний ташкилотлар жойлашган манзилдаги ибодатхоналарда ва уларга тегишли ҳудудларда, зиёратгоҳларда, қабристонларда, зарур ҳолларда фуқароларнинг ихтиёрига биноан уларнинг уйларида ўтказилади

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунининг 8-моддасига асосан, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинлари (бундан буён матнда фуқаролар йиғини деб юритилади) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир

Мерос транмиссияси нима

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1140-моддасига мувофиқ, тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади, бунда улуш тақдим қилинаётган қонун бўйича меросхўр билан бир хил даражада қариндош бўлган авлодлар ўртасида тенг тақсимланади.

Далолатнома ёзувларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисида

ФҲДЁ органларида далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш қандай ҳолларда амалга оширилади

Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади

Тадбиркор бўлмоқчиман

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорлари билан тасдиқланган Низомларга асосан Сиз корхонангиз жойлашган туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига мурожаат қилиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишингиз лозим.

Бошқа турдаги ишончномаларни тасдиқлаш

Фуқаролик кодексининг 134-моддасига биноан, бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик килиш учун берилган ёзма ваколат ишочнома ҳисобланади.

Фаолиятни текшириш беш йилда бир марта

Мазкур Қонун хусусий мулкка асосланган лизинг, суғурта компаниялари, микромолиявий ташкилотлар каби молиявий институтларни ташкил этишнинг муҳим ҳуқуқий асоси бўлиб, ушбу Қонун хусусий банклар ва молия институтлари фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиши, уларнинг фаолияти кафолатларини таъминлаши, молиявий хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириши

Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кираётган шахслар қайси ҳужжатларни топширади

Ўриндошлик асосида бошқа ишга кираётган шахслар паспортни ёхуд унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ва меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган шакл бўйича маълумотномани тақдим этади.

Хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ташкил этиш ва тугатиш

Тошкент шаҳрида хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ташкил этганимга бир йил бўлди. Аммо, ҳозирги кунга қадар корхона устав фондини тўлиқ шакллантиришга имкон бўлмади. Менга уни шакллантириш учун қўшимча муддат керак. Бундай вазиятда мен кимга мурожаат қилишим керак

Риэлторлик фаолияти тўғрисида

Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир.

Ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаш тартиби ҳақида тушунтириб берсангиз

Ҳадя шартномасига мувофиқ ҳадя қилувчи тараф ҳадя олувчига ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади, унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқини беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд мулкий мажбуриятдан озод қилади ёки озод қилиш мажбуриятини зиммасига олади.

Чет эл фуқароси Ўзбекистон фуқароси билан қандай тартибда никоҳдан ўтиши мумкин

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар оилавий муносабатларда мамлакатимиз фуқаролари билан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканликлари Оила кодексининг 234-моддасида ўз аксини топган.

Боланинг насл-насабини белгилаш

Ўзбекистон Республикасида боланинг насл-насабини белгилашнинг ҳуқуқий асослари бу – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик ва Оила кодекслари, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори ва унинг иловалари, шунингдек бошқа қонун ва қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади.

Алимент ундириш қай тартибда амалга оширилади

— Турмуш ўртоғим билан бирга яшамайман. Икки нафар вояга етмаган фарзандимиз бор, никоҳни бекор қилмасдан туриб алимент ундирмоқчиман. У алимент тўлашга рози, аммо ишлаб турган корхона алимент тўлашни рад қиляпти. Шундай вазиятда нотариал идораси алимент тўлаш тўғрисидаги эримнинг аризасини тасдиқлаб берадими ва ушбу ариза алимент ундириш учун асос бўладими?

ФҲДЁ соҳаси бўйича

Фуқаролик ҳолати далолатномалари туман ва шаҳарларда ФҲДЁ органларида қайд этилади, шаҳарча, қишлоқ ва овулларда эса, ўлим – фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) томонидан ҳам қайд этилиши мумкин.

Нотариат соҳаси бўйича

“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига асосан, йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин.

Адвокатура соҳаси бўйича

“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига мувофиқ  олий юридик маълумотга эга бўлган ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси адвокат бўлиши мумкин.

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ–357-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон Қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун

Қонунчилигимизда нотариал ҳаракатни бажаришни тўхтатиб туриш муддатлари белгиланганми

Нотариал ҳаракатлар давлат божи тўланиб, зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган куни амалга оширилади. (Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 31 моддаси):

Шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги учун жавобгарлик масалалари қандай қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади

Шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги учун жавобгарлик масалалари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодеклари, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни

Маҳаллий давлат ҳокимият органлари норматив-ҳуқуқий қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг аҳамияти

Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрири эски таҳрирдаги Қонундан ўзаро фарқи ва аҳамияти

Оилавий тадбиркорлик деганда нима тушунилади

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолият бўлиб, ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади. Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхонадир

Алимент ундиришқай тартибда амалга оширилади

— Турмуш ўртоғим билан бирга яшамайман. Икки нафар вояга етмаган фарзандимиз бор, никоҳни бекор қилмасдан туриб алимент ундирмоқчиман. У алимент тўлашга рози, аммо ишлаб турган корхона алимент тўлашни рад қиляпти. Шундай вазиятда нотариал идораси алимент тўлаш тўғрисидаги эримнинг аризасини тасдиқлаб берадими ва ушбу ариза алимент ундириш учун асос бўладими?


Сизнинг саволингиз 1 - 124 из 124
Начало | Пред. | 1 | След. | Конец По стр.