Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Спорт – соғлик гарови


Президентимиз Ислом Каримов жорий йилнинг 11 февраль куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида “Спорт мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашнинг энг муҳим ва кучли омили бўлиб келмоқда ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолиши шубҳасиз. 1.jpgЧунки, спорт – бу аввало соғлом авлод, соғлом келажак дегани. Бинобарин, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади, дея таъкидладилар.

Дарҳақиқат, соғлом авлодни вояга етказишда жисмоний тарбия ва спортнинг ролини ошириш, бу борадаги мавжуд моддий-техник база ва кадрлар салоҳиятини жаҳон стандартлари асосида янада мустаҳкамлаш, энг муҳими, спортга меҳр ҳар бир бола, ҳар қайси оила ҳаётига чуқур кириб боришига эришиш энг муҳим, доимий вазифамиз бўлиб қолади.

Бухоро шаҳар 10-сон давлат нотариал идораси, Жондор туман ҳокимлиги, халқ таълимининг Жондор туман бўлими ва бошқа бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Жондор туманидаги спорт мактабида “Спорт – соғлик гарови” шиори остида баскетбол бўйича мактаб биринчилиги ўтказилди.

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққанлар томонидан таъкиданганидек, истиқлолга эришгач, Ўзбекистон ўзининг миллий ҳуқуқий тизимини вужудга келтиришга киришди. 25 йил тарихан ниҳоятда қисқа давр бўлсада, мамлакатимиз ҳаётида асрларга татигулик улкан ишлар қилинди.

1.jpgХусусан, мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадлари тўғрисида айтиб ўтилди.

Мусобақада тумандаги мактабларнинг жамоалари ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Мусобақа якунида 1, 2 ва 3-ўринни қўлга киритган жамоалар, шунингдек, энг ҳужумкор ўйинчи, энг яхши жамоа сардори номинациялари бўйича ғолиб деб топилган ўйинчилар ҳомийлар томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мусобақа ташкилотчилари келажакда ҳам худди шундай спорт мусобақалари ўтказилиши тўғрисида келишиб олдилар.