Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил I ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан маълумот.


Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил I ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар умумлаштирилиб, таҳлил қилинди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил I ярим йиллиги давомида 1 970 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 1 896 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 1 287 та мурожаат ёки 66 фоизи қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, 611 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 64 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га (1008) келиб тушган ва Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил I ярим йиллиги давомида 20 та мурожаатлар кўриб чиқилган. Мазкур мурожаатларнинг 7 таси ёки 41 фоизи қаноатлантирилиб, 10 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бошқарма раҳбарияти ва туман (шаҳар) адлия бўлим ходимларининг шахсий қабулларида 2020 йил I ярим йиллиги давомида жами 794 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.

Шунингдек, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида 2020 йилнинг I ярим йиллигида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали тасдиқланган.

Жорий йилнинг январь-март ойларида ашкил этилган сайёр қабуллар жараёнида жами 455 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Шахсий ва сайёр қабулларда қабул қилинган жами 1 267 та мурожаатларнинг 934 та мурожаат қаноатлантирилди, 291 та марожаат бўйича мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 38 та мурожаат тегишлилиги бўйича ваколатли ташкилотга кўриб чиқиш учун юборилди.

Бундан ташқари, мурожаатларнинг кўриб чиқиш аҳволи йиғилишларда танқидий муҳокама қилиниб, бу борада натижадорликни янада ошириш чоралари кўриб борилмоқда.

Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушган ва қаноатлантирилган мурожаатларни, шунингдек мурожаатлар давомида энг кўп учраётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар матбуотда ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиб борилмоқда.

Шунингдек, ижобий ҳал қилинган ва қаноатлантирилган мурожаатлар доимий равишда телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар, босма ва бошқа электрон оммавий ахборот воситаларида ёритилиб борилмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 1 556 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 1 443 таси ҳал этилган бўлиб, 1034 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 71 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 126 тақдимнома, 142 даъво аризаси, 13 та маъмурий таклиф киритилган. Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 27 нафар ходим интизомий, 12 нафар ходим маъмурий жавобгаликка тортилиб, 2 894 772 886 сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 11 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.

Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси масалалари юзасидан, меҳнат низолари юзасидан ва уй-жой ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан кўплигини кўрсатди.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид жами
254 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг
209 таси ҳал этилган бўлиб, 144 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 68 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 4 та тақдимнома, 5 та даъво аризаси киритилган.

Мазкур соҳадаги таҳлил ҳам мурожаатларнинг уй-жой ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, банк фаолияти ва солиқ соҳасига оид масалаларда кўплигини намоён этди.

 

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими