Ўзбекча
Бухоро вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 65) 223-78-51
(+998 65) 223-21-20
(+998 65) 223-74-16

Янгиликлар

Сайёр қабуллар давом этмоқда

Сана: 21.09.2017     Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Н.Жўраев, вазир ўринбосари М.Истамов, вазирлик ҳамда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятининг Шеробод, Жарқўрғон, Денов ва Қумқўрғон туманларида 770 дан ортиқ аҳоли билан, шу жумладан тадбиркорлар билан коррупция ва унга олиб келувчи асосий шарт-шароитларни бартараф этиш, унга қарши кураш ва олдини олишга қаратилган очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Учрашувларда жами 352 та фуқародан ёзма мурожаат қабул қилинди ва аксарият фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 2 таси бевосита коррупция ҳолатлари билан боғлиқ бўлса, 11 таси раҳбар ходимлар ҳаракатидан норозилик, 78 таси уй-жой ва ер ажратиш, 24 таси моддий ёрдам олиш, 11 таси соғлиқни сақлаш, 40 таси ишга жойлашиш, 9 таси қишлоқ хўжалиги, 21 таси тадбиркорлик фаолияти, 31 таси электр ва газ таъминоти, 16 таси банк кредити, 37 таси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва судлар томонидан қабул қилинган қарорлардан норозилик, 2 таси молия, солиқ, 34 таси оила, маиший ва маҳалла (йўл қурилиши, ичимлик суви билан таъминлаш), 24 таси паспорт-виза масаласи, 1 таси объект қуриш, кўчириш ва реконструкция, 11 таси таълим масалалари билан боғлиқ шикоятларни ташкил этади.

31 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Жумладан, фойдаланилган газ учун қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниб, истеъмолчи газ тармоғига уланди, оилавий низо туфайли 5 йил давомида алоҳида яшаб келаётган эр-хотин яраштирилди ва оила тикланди, оилавий шароити оғир фуқароларга моддий ёрдам пуллари ажратилди, 5 нафар шахс ишга жойлаштирилди.

Учрашувлар давомида Сурхондарё вилояти миқёсида айрим соҳаларда кечиктириб бўлмас тадбирларни амалга ошириш лозимлиги маълум бўлди.

Хусусан, Жарқўрғон тумани чегарада жойлашганлиги сабабли ушбу туманда яшаётган 750 дан ортиқ аҳолининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд эмаслиги натижасида уларга давлат хизматлари кўрсатилиши ва ушбу шахсларнинг давлат ташкилотларига мурожаатлари ҳанузгача ўз ечимини топмай келмоқда. Масалан, ишга жойлашиш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, фарзандларининг таълим олиши ва бошқа масалаларда муаммоларга дуч келинмоқда.

Шеробод туманининг “Ғамбур”, “Қўрғон” ва “Ёшлик” маҳаллалари тоза ичимлик суви билан таъминланмаганлиги сабабли ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли бир неча йиллардан бери бошқа ҳудудлардан олиб келинадиган сувни пул маблағига сотиб олмоқда.

Шунингдек, Қумқўрғон тумани, Дўстлик маҳалласи, С.Термизий кўчасида жойлашган 3 та (4, 6 ва 8-сонли) икки қаватли уйлар яшашга яроқсиз (авария) ҳолатига келганлиги ва бузилаётганлиги сабабли, уларда истиқомат қилувчи 24 та оилага (асосан пенсионерлар, ногиронлар, кам таъминланганлар, кўп фарзандлилар) ер майдони ажратилган, бироқ якка тартибдаги уй-жой қуриш учун компенсация тўлаб берилмаган.

Сайёр қабуллар ўтказилиши натижаларига кўра Сурхондарё вилоятида адлия тизими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, суд ва назорат қилувчи органларда ҳамда банк тизимида коррупция ва коррупцияга оид жиноятчиликка қарши курашиш, олдини олиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этишга доир масалаларни, шунингдек фуқаролар билан жойларда ўтказилган учрашувлар натижалари атрофлича муҳокама қилиниб, аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувлар давомида келиб тушган мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқилиши белгиланиб олинди.




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi