Ўзбекча
Бухоро вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 65) 223-78-51
(+998 65) 223-21-20
(+998 65) 223-74-16

Янгиликлар

Фуқароларнинг мурожаатлари: Германия ва Ўзбекистон тажрибаси

Сана: 28.09.2017     Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

2017 йилнинг 28 сентябрида Адлия вазирлигида “Фуқароларнинг мурожаатлари фуқаролик фаоллиги ва аҳолининг ҳуқуқий маданияти кўрсаткичи сифатида: Германия ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Фридрих Эберт номли регионал фонди вакиллари ҳамда Фуқаролик фаоллиги бўйича Миллий Форум Координацион Бюросининг раҳбари Серж Эмбахер ҳамда бошқа халқаро ва миллий экспертлар иштирок этди.

Давра суҳбатининг мақсади – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш орқали фуқаролик фаоллиги ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш соҳасидаги Германия ва Ўзбекистон тажрибасини алмашиш.

2017 йил Ўзбекистонда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниб, давлат органларининг мурожаатларни кўриб чиқишга бўлган муносабати тубдан ўзгармоқда, шу орқали “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Бу эса ўз навбатида аҳолининг фуқаролик фаоллиги ошишига хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда таъкидланганидек жамият ўзгармоқда, аҳолини безовта қилаётган масалалар очиқ муҳокама этилиб, давлат органлари билан ҳамкорликда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, мурожаатларда кўтарилаётган масалалар фуқаролар томонидан давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятидаги камчиликларга эътибор қаратиш, ўз таклифларини илгари суриш имкониятини бермоқда.

2017 йил 12 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни қабул қилинганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг Витуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари институтининг мустаҳкамланганлигини ҳалқаро ва миллий экспертлар муҳим янгилик сифатида алоҳида урғу бериб ўтишди. Ушбу институт инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мурожаат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлаш ва ушбу тузилмалар ёрдамида халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятининг муҳим механизми эканлиги таъкидланди.

Экспертлар томонидан мамлакатимизда жорий этилган бу амалиёт дунёда учрамайдиган ягона ўзига хос тажриба ҳисобланишига эътибор қаратилди.

Хорижий экспертлар томонидан Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Адвокатлар палатаси ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятида “Халқ билан мулоқот”ни ўрнатиш соҳасида олиб борилаётган ишлар юксак баҳоланди.

Умуман олганда тадбир амалий руҳда ўтди, экспертлар давлат органларининг фуқаролар билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш масалалари, шу жумладан илғор хорижий тажрибани атрофлича муҳокама этиш имкониятига эга бўлдилар.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi