Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ!



Юртизмизда кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу ислоҳотлар замирида инсон манфаатлари ва юртимиз гулаб яшнаши ва равнақи турган бўлиб, ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Аммо, шу аснода қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва жамиятдаги урф-одат нормалари зид равишда, айрим мансабдор шахслар ўз манфаатларини кўзлаб, қонунга хилоф ҳатти-ҳаракатлар содир қилаётган бўлиб, булар коррупция ҳолатларини ташкил қилади.

Коррупция деганда, мансабдор шахс томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан, шунингдек, бу билан боғлиқ расмий нуфуз мақомидан, имкониятлар ва алоқаларидан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланиш тушунилади. Оддий тил билан айтганда, ҳар қандай пора олиш, бериш ва унда воситачилик қилиш, мансаб ваколатидан суъистеъмол қилиш, мансаб ваколатидан четга чиқиш, ҳкомимят ҳаракатсизлиги, мансаб ваколатидан фойдаланиб талон-тарож қилишнинг барчаси бу коррупцион жиноятларни ташкил қилади.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, коррупция азалдан мавжуд бўлган иллатлардан бўлиб, қадим Месопатамия давлатида ҳам рўй берганлиги ва подшоҳ томонидан порахўр қозининг терсини тириклайин шилиб, қози ўтирадиган курсини қоплаганлиги, ҳар бир қози ҳукм чиқараётган вақтида шуни тафаккур қилиши учун шу йўл тутилганлиги қайд этилган.

Жамиятда коррупция оддий ҳалқ вакилларининг юқори амалдорларга ёхуд давлат амалдорларининг ўзаро бир-бирларига бўлган муносабатидан келиб чиқади. Ушбу салбий ҳолатнинг ҳар қандай кўриниши жамиятни ҳалокат ёқасига олиб бориши муқаррардир.

Оддий ҳол ёки арзимас ҳолат деб қаралган майда ҳуқуқбузарликлар келгусида коррупциянинг жамиятда ривожига, унинг кенг ёйилишига хизмат қилиши мумкин.

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамият ривожига салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омил, барча мамлакатларга таҳдид солувчи мураккаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳодисадир. Чунки бу омил туфайли давлатнинг ривожланиши секинлашади, ҳуқумат тизими ишдан чиқади, демократик инстутларга путур етади. У сайлов жараёнларига ҳам салбий таъсир қилиб, қонун устуворлигига жиддий зиён етказади. Унинг таъсири остида фуқароларнинг ижтимоий адолатга, ҳақиқатга ва давлат органларига ишончи йўқолади. Ҳар қандай жамият учун ушбу иллатга қарши курашиш энг долзарб масалалардан биридир.

Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирда, давлатимиз томонидан коррупциянинг олдини олиш мақсадида бир қатор тадбирларни амалга ошириб келаётган бўлиб, 2003 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикаси томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси ҳам имзоланган.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида мақсадли сиёсат олиб борилаётган бўлиб, бу соҳада қонунчилик асосларини такомиллаштириш, давлат органларининг, жамиятнинг очиқлигини таъминлаш, ахборотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида аҳамиятли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилининг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПФ 6013-сонли Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил қилиниб, ўз навбатида агентлик коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллаштириш ва амалга оширишда махсус ваколатли орган этиб белгиланди. Энг асосийси, агентлик мамлакатимизда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлаб, бевосита Президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисоб бериши тартиби белгилаб қўйилди.

Бирор бир жамият ёки давлат ёхуд давлат органи йўқки коррупцияон ҳолатлар ёки жиноятлар содир этилмаган бўлса. Деярли ҳар куни ижтимоий тармоқларда муайян бир мансабдорнинг коррупцион ҳолат билан боғлиқ ҳолда қўлга тушганлигини кўриб, ўқиб ўтирган бўлсакда, ҳали ҳануз бу иллатдан биз қутилганимизча йўқ.

Коррупция натижасида давлатинг ҳалқаро миқёсдаги нуфузи ва обрўйига ҳам жиддий путур етиб, натижада режалаштирилган бир қатор инвестицион лойиҳаларнинг ҳам рўёбга чиқарилишида ғов бўлади.

Айрим мутахассислар хорижий давлатларда коррупцияга қарши курашда жавобгарликни кучайтириш йўлидан борилаётганлигини қўллаб қувватлайдилар. Фикримизча, коррупцион жиноятларга қарши курашда жиноят учун жавобгарликни кучайтириш эмас, балки ҳуқуқбузарлик профилактикасини кучайтириш яхши натижа беради ҳамда бу борада фақатгина ваколатли давлат органлари эмас, балки жамиятнинг барча аъзолари бирдек курашган тақдирда муайян натижаларга эришиш мумкин. Табиийки бунда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириш, ҳар бир шахсда ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришимиз муҳим аҳамият касб этади.

Бафаев Абдурахимхўжа,
Бухоро шаҳар адли бўлими бошлиғи