Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Тошкент юридик коллежининг Амалиёт ишлари бўйича директор ўринбосари бўш лавозимига такроран ва Хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари бўш лавозимига ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловда илмий даража (илмий унвон)ли ёки педагогик (касбий-таълим) ёки таълим муассасасининг йўналиши бўйича магистр, дипломли мутахассислар иштирок этиши мумкин.

Номзодларнинг аризалари Адлия вазирлигига тақдим этилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. Сўровнома (кадрларни ҳисобга олиш варақаси) ва таржимаи ҳол;

2. Маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси;

3. Илмий даража ва илмий унвонлар ҳақидаги ҳужжатнинг нусхалари (мавжуд бўлса);

4. Илмий-услубий ишлар ва ихтиролар рўйхати (мавжуд бўлса);

5. 4х6 ўлчамдаги 4 дона фотосурат;

6. Директор ўринбосари лавозимига номзоднинг бўлажак фаолияти бўйича ихтиёрий шаклда ёзилган режаси (концепцияси).

Ҳужжатлар танлов матбуотда эълон қилинган кундан

бошлаб бир ой давомида қабул қилинади.

Танлов комиссияси ҳужжатларни ўрганиб, 

номзодларни танловда қатнашишга тавсия этади.

Манзилимиз: 100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси,

5-уй, Адлия вазирлиги биноси. Тел: 233-50-17. 


Рўйҳатга қайтиш