Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

БУХОРО ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА ҚУЙИДАГИ НОТАРИУС ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ҚАЙТА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН

Когон шаҳар давлат нотариал идорасида 1 нафар

Жондор туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Ғиждувон туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Вобкент туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс (талабгор) Бухоро вилоят адлия бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

1. комиссия номига ариза;

2. паспорт нусхаси;

3. белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

4. меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

5. олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

6. талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг қароридан кўчирма (малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган талабгорлар эса малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг қароридан кўчирма);

7. охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.

Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан белгиланган тартибда стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.

Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2016 йил 25 февраль

Манзил: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 28-уй

Телефонлар: (0-365) 223-53-65, (0-365) 223-32-29 


Рўйҳатга қайтиш