Боғланиш

Телефон
(+998 65) 223-78-51

Электрон манзил
buxoro@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Бухоро вилояти адлия бошқармаси қўйидаги бўш иш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида ЭЪЛОН қилади

1.11.2016 йил ҳолатида

1. Пешку туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

Қўйилган талаб : Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

2. Бухоро шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси(Бола парваришлаш таътилида бўлган ходим ўрнига)

Қўйилган талаб : Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

3.Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариал архивнинг иш юритувчиси ярим (0.5) ставка (2017 йил 12 декабргачаБола парваришлаш таътилида бўлган ходим ўрнига)

Қўйилган талаб : Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

4. Бола парваришлаш таътилида бўлган Қоракўл туман 1-сон ДНИ котибаси ва Ромитан туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуснинг котиби ярим (0.5) ставка (бола парваришлаш таътилида бўлган ходим ўрнига )

Қўйилган талаб : Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

5. Олот туман ва Когон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси

ФҲДЁ органининг мудираси лавозимига қўйиладиган талаблар: олий юридик маълумотга эга бўлган, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган чиройли дастхатга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ФҲДЁ органи раҳбарлигига номзод бўлган шахс қоида тариқасида ФҲДЁ органи раҳбарлигига захирада турган бўлиши лозим.

6. Ромитан туман ФҲДЁ бўлимининг 1-тоифали инспектори

7.Когоншаҳар ФҲДЁ бўлимининг 1-тоифали инспектори (Бола парваришлаш таътилида бўлган ходим ўрнига)

ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига қўйиладиган талаблар.

ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва чиройли дастхатга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланиши мумкин. Инспекторлар чиройли дастхатга эга бўлиши лозим.

ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотли номзод топилмаган тақдирда, ушбу лавозимга адлия бошқармаси раҳбарининг асослантирилган хулосасига мувофиқ юридик мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.

Мазкур бўш иш ўринлари учун танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.

танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

номзоднинг паспорт нусхаси;

иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;

диплом (дипломдан кўчаирма)нинг нотариал тасдиқланган нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

сўровнома;

таржимаи ҳол;

086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот

(агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

яшаш жойидан маълумотнома.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2016 йил 15 ноябргача Бухоро вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига топширишлари керак.

Маълумот учун телефон: (0-365) 223-13-10, (0-365) 223-21-20.


Рўйҳатга қайтиш