Боғланиш

Телефон
(+998 65) 223-78-51

Электрон манзил
buxoro@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Бухоро вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида ЭЪЛОН қилади

Бухоро вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида ЭЪЛОН қилади

 

Бухоро вилоят адлия бошқармасидаги бўш иш ўринлари

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси

Қўйилган талаб: Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш иш ўринлари

Бухоро шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси

Бухоро туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

Ғиждувон туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси

Вобкент туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

Пешку туман адлия бўлими бошлиғи

Пешку туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

Когон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси

 

Қўйилган талаб: Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

Давлат нотариал идораларидаги бўш иш ўринлари

Бухоро шаҳар 10-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси;

Қоракўл туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

Бухоро шаҳар 6-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

Олот туман ДНИ нотариус ёрдамчиси;

Қоракўл туман 2-сон ДНИ нотариус котибаси (бола парваришлаш  таътилида бўлган ходим ўрнига 14.09.2019 йилгача)

 

Қўйилган талаб: Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Мазкур бўш иш ўрини учун танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.

танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

номзоднинг паспорт нусхаси;

иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;

диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

сўровнома;

таржимаи ҳол;

086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот

(агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

яшаш жойидан маълумотнома.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2018 йил 12августгача Бухоро вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига топширишлари керак.

Маълумот учун телефон: (0-365) 223-13-10, (0-365) 223-21-20.


Рўйҳатга қайтиш