Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига танлов ўтказишни қайта эълон қилади

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳар 8-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Жондор туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Навоий вилояти

Хатирчи туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2013 йил 4 март

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Комиссия номига ариза;

2. Паспорт нусхаси;

3. Белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

4. Меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

5. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма (малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган талабгорлар эса малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма);

6. Охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.

Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан, белгиланган тартибда стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.

Манзил:Тошкент шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси, 5-уй.

Телефонлар (8-371) 233-44-48, 236-78-52, (ички) 183,184, 185.


Рўйҳатга қайтиш