Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Давлатимиз томонидан барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган тадбирларнинг муҳим таркибий қисми бўлган ёшларга оид сиёсатни изчил амалга оширишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида, Бухоро вилоят адлия бошқармаси вилоятдаги барча касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллиги муносабати билан “Конституция: фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати” мавзусида мақолалар танловини эълон қилади.

Ўқувчилар томонидан ёзиладиган мақолаларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган тамойилларнинг мазмун-моҳияти, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатидаги ғояларни ўзида акс эттириши лозим.

Мақолалар электрон ҳамда ёзма шаклда жорий йилнинг 30 ноябрь кунига қадар вилоят адлия бошқармасида қабул қилинади.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллиги байрами арафасида тақдирланадилар.

Мурожаат учун телефон: 223-09-90 


Рўйҳатга қайтиш