Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТ

Қорақалпоғистон Республикасидаги “HUMO-VIK” адвокатлик бюроси адвокати Рем Югай Николаевич вафот этганлиги сабабли унга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 15 июнда берилган QR №000054-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2014 йил 15 январдаги 7-ум-сонли буйруғига асосан тугатилди.

***

Қўқон шаҳридаги “Адолат” адвокатлик фирмаси адвокати бўлган Каримова Моҳигул Каримжон қизи (лицензия 28.02.2013 йил, FE №000241, адвокатлик гувоҳномаси №273, 11.03.2013 й.) нинг адвокат мақоми Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига ҳамда Фарғона вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 7 январдаги 08-ум-сонли буйруғига асосан адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

***

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 15-моддаси, 2-қисми ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 26-банди ҳамда Сурхондарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 7 январдаги 2-ум-сонли буйруғига асосан “Сурхон мезони” адвокатлик фирмаси бошлиғи Хусаинов Аскарнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи SU №000045-сонли лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тўхтатилди.

***

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 6 январдаги 02-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “BOG’ISHAMOL” адвокатлар ҳайъати адвокати Салохиддинов Шарофиддинга вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA №000048-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

***

Наманган вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 6 январдаги 2-ум-сонли буйруғига асосан “YURIDIK GLOBUS” адвокатлар ҳайъати адвокати Эргашев Жакбарали Тургуновичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2010 йил 26 май куни, “SOLIDARITY” адвокатлар ҳайъати адвокати Захидова Нозима Хакимовнага вилоят адлия бошқармаси томонидан 2010 йил 15 сентябрь куни берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

***

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 06.01.2014 йилдаги №2-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “LEGAL VINDEX” адвокатлик фирмаси адвокати Матчанов Матчанбой Садуллаевич адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга тайинланганлиги сабабли адвокатлик мақоми амалдаги “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 131-моддасига биноан мазкур иш даврига тўхтатилди.

***

Малака комиссиясининг 25.12.2013 йилдаги 11-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 06.01.2014 йилдаги №4-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “LOMED MASLAHATI” адвокатлик бюроси адвокати Саидмурадов Файзулла Каландаровичга бош­қарма томонидан 15.06.2009 йилда берилган ТN-000920 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 19.01.2010 йилда берилган 1384-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2013 йил 26 декабрдан — 2 ой муддатга тўхтатилди.

***

Малака комиссиясининг 25.12.2013 йилдаги 11-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 06.01.2014 йилдаги №4-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “RES JUDIKATA” адвокатлик фирмаси адвокати Адылова Эльмира Адхамовнага бошқарма томонидан 05.06.2009 йилда берилган ТN-000586 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 22.11.2010 йилда берилган 1650-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

***

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2014 йил 6 январдаги 1-сонли қарорига асосан Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 6 январдаги 3-ум-сонли буйруғи билан Олот туманидаги “Nazarbek izidan” адвокатлик бюроси адвокати Қандимов Отажон Назаровичнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

***

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2014 йил 6 январдаги 1-сонли қарорига асосан Бухоро вилоя­ти адлия бошқармасининг 2014 йил 6 январдаги 4-ум-сонли буйруғи билан Бухоро шаҳридаги “ABULAYS BUXORIY” адвокатлик бюроси адвокати Вахабов Саиджон Кулиджановичнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди. 


Рўйҳатга қайтиш