Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Эълон

2013-2014 йилларда Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини ижроси мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизими техник топшириғини яратиш бўйича танлов эълон қилади.

Бажариладиган ишлар:

Амалдаги ҳолатни тўлиқ ўрганиб чиқиш ва “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизими техник топшириғини яратиш.

“ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизими техник топшириғи Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти O‘z DSt 1987:2010 ва бошқа тегишли Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартларига асосан ишлаб чиқилиши лозим.

Қатнашувчилар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:

- Ўзбекистон Республикаси резиденти ва юридик шахс бўлиши;

- камида 3 йил давомида Давлат органларида ўхшаш турдаги ишларни амалга оширганлиги;

- ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакали мутахассисларга эга бўлиши;

- тегишли лицензиялар эга бўлиши;

- камида 3 (уч) дона тавсия хатларига эга бўлиши;

Танловда қатнашиш учун ҳужжатлар 2014 йил 17 февраль, соат 12-00 га қадар тақдим қилиниши керак

Тўлиқроқ маълумотларни қуйида келтирилган манзил орқали олишингиз мукин:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази.

Манзил: Тошкент ш, Юнусобод тумани, Сайилгох кўчаси, 5-уй.

e-mail: yaminov@minjust.gov.uz;

телефон: +(8 371) 236-17-33 


Рўйҳатга қайтиш