Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Малака комиссиясининг 27.01.2014 йилдаги 1-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.02.2014 йилдаги №38-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “MEZON — HUQUQ” адвокатлик фирмаси адвокати Исломбеков Рустамбек Фатхуллаевичга Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан 26.05.2009 йилда берилган ТS-000103 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 30.06.2009 йилда берилган 281-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 27.01.2014 йилдаги 1-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.02.2014 йилдаги №38-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “ALIBI-PROTECT” адвокатлик фирмаси адвокати Муминова Тоджиниса Джораевнага бошқарма томонидан 03.06.2009 йилда берилган ТN- 000300 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 10.01.2012 йилда берилган 2112-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 27.01.2014 йилдаги 1-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.02.2014 йилдаги №38-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “SABR ISHONCH” адвокатлик фирмаси адвокати Абдураимов Муратжан Рашидовичга бошқарма томонидан 03.06.2009 йилда берилган ТN-000327 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 15.07.2009 йилда берилган 970-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Республика Адвокатлар палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2014 йил 5 февралдаги 3-сонли қарорига асосан Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 5 февралдаги 31-ум-сонли буйруғи билан Бухоро шаҳридаги “Ҳуқуқий ёрдам” адвокатлик бюроси адвокати Ражабов Истам Турсуновичнинг вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 18 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH 000130-сонли лицензиянинг ҳамда 2009 йил 30 июнда берилган 064-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши 1 ой муддатга тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 31 мартдаги 85-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-банди ҳамда Сурхондарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 30 январдаги 16-ум-сонли буйруғига асосан Мухамадиев Худаяр Халикулович ўз аризасига кўра “Мадад” адвокатлик фирмаси аъзолигидан чиқарилганлиги сабабли унинг адвокатлик мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ҳамда Сурхондарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 30 январдаги 15-ум-сонли буйруғига асосан “Денов адолат маскани” адвокатлик фирмаси адвокати Мирзаев Мирзамурод Артиковичнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи SU №000009-сонли лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Фарғона шаҳридаги “Фар одил инсон” адвокатлар ҳайъати адвокатлари бўлган Шерғозиев Эргашбой (лицензия 03.06.2009 йил, FE №000072, адвокатлик гувоҳномаси №151, 02.07.2009 й.) ҳамда Нишонов Ойбек Юсупжонович (лицензия 20.02.2012 йил, FE №000218, адвокатлик гувоҳномаси №292, 05.08.2013 й.)ларнинг адвокат мақоми Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига ҳамда Фар­ғона вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 4 февралдаги 31-ум-сонли буйруғига асосан адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Андижон вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 2 январдаги 01-ум-сонли буйруғи ҳамда Булоқбоши тумани, Ширмонбулоқ қишлоғи, Навоий кўча, 19-уйда жойлашган “Ҳақиқат қалқони” адвокатлик бюроси (СТИР: 207016214) таъсисчиси У.Давидовнинг қарорига асосан “Ҳақи­қат қалқони” адвокатлик бюроси ихтиёрий равишда тугатилди ва бу ҳақда адвокатлик тузилмалари давлат реестрига киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 3 февралдаги 29-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Эргашова Қурбонгул Мурод қизининг “QURBON­GUL ERGASHOVA” адвокатлик бюроси ихтиёрий тугатилиши муносабати билан унинг бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 10 февралдаги 25-ум-сонли буйруғига асосан вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 25 декабрда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи KS 000190 рақамли лицензия олган Туракулов Исматулла Неъматуллаевич Қарши шаҳридаги “Альянс” адвокатлик фирмаси шериклигига кирганлиги сабабли унга 230-сонли адвокатлик хизмат гувоҳномаси берилди.

Навоий вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 11 февралдаги 17-ум-сонли буйруғига асосан Навоий шаҳридаги “BAYMURADOV” адвокатлик бюроси адвокати Баймурадов Уктам Мирзаевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 1 июнда берилган NV №000039 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Навоий вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 6 февралдаги 15-ум-сонли буйруғига асосан Қизилтепа туманидаги “BOZOROV LIDER HIMOYA” адвокатлик бюроси адвокати Базаров Давлатга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 30 декабрда берилган NV №000073 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Фарғона шаҳридаги “Legal aid” адвокатлик фирмаси адвокати бўлган Мирзоян Кристина Шмавоновна (лицензия 03.06.2009 йил, FE №000017, адвокатлик гувоҳномаси №57, 24.06.2009 й.)нинг адвокат мақоми Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига ҳамда Фарғона вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 7 февралдаги 39-ум-сонли буйруғига асосан адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 12 февралдаги 10-А-ум-сонли буйруғига асосан Халикулов Урал Маркабаевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 23 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TS №000290-сонли, Шералиев Шерзод Баходировичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 26 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TS №000137-сонли ҳамда Кўчимов Собир Худойназаровичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2010 йил 5 февралда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TS №000311-сонли лицензияларнинг амал қилиши тугатилди.

Наманган вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 10 февралдаги 26-ум-сонли буйруғига асосан вилоятдаги “Адвокат Жайланов” адвокатлик бюроси адвокати Жайланов Носир Кучкоровичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 майда берилган NA 000004-сонли лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми бир ой муддатга тўхтатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 7 февралдаги 29-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Шадыбаев Равиль Эркинович Самар­қанд шаҳридаги “TEMIRYO’L” адвокатлар ҳайъатига ишга кирганлиги муносабати билан унинг адвокатлик мақоми тикланди.

Андижон вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 4 февралдаги 36-ум-сонли буйруғига асосан Андижон шаҳридаги “Адвокат” адвокатлик фирмаси адвокати Курбанов Кабил Сабировичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 29 майда берилган AN №000038 сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.


Рўйҳатга қайтиш