Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Фарғона вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 20 февралдаги 53-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Legal aid” адвокатлик фирмаси адвокати бўлган Мирзоян Кристина Шмавоновна Фарғона шаҳридаги “Мўътадил ҳидоя ҳимоя” адвокатлик фирмасига кирганлиги муносабати билан адвокатлик мақоми (лицензия 03.06.2009 йил, FE №000017, адвокатлик гувоҳномаси №311, 20.02.2014 й.) 2014 йил 20 февралдан тикланди.

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 21.02.2014 йилдаги №52-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “RES JUDIKATA” адвокатлик фирмаси адвокати Klimenko Nataliya Aleksandrovnaга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 17.01.2014 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 13.02.2014 йилдаги №43-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “BUSINESS LEGAL ADVISERS” адвокатлик фирмаси адвокати Билолов Собиржон Содиковичга 29.01.2014 йилда берилган TN №001752 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва 30.01.2014 йилда берилган 2841-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 12.02.2014 йилдаги №42-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “METIDA” адвокатлик бюроси адвокати Ким Владимир Борисовичга 05.06.2009 йилда берилган TN №000493 рақамли лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 235-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 21.02.2014 йилдаги №53-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “STATUS — PRO” адвокатлик бюроси адвокати Ешметов Эркин Юлдашевичга 05.06.2009 йилда берилган TN №000492 рақамли лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 39-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 19.02.2014 йилдаги №51-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳар “S YAKUBOV VA ADVOKATLAR” адвокатлар ҳайъати адвокати Гиршфельд Марк Товьевич вафот этганлиги сабабли Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 05.06.2009 йилда берилган TN 000461 рақамли лицензия­нинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар “VIVAT VETERAN” адвокатлик фирмаси адвокати Бабаджанов Камиль Адашевичга 25.03.2012 йилда берилган TN №001518 сонли лицензиянинг амал қилиши шаҳар адлия бошқармасининг 19.02.2014 йилдаги 48-ш/т-А-сонли буйруғига асосан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилди.

Наманган вилояти адлия бош­қар­ма­сининг 2014 йил 24 февралдаги 31-ум-сонли буйруғига асосан “INTERNATIONAL ADVOCA­TES” адвокатлар ҳайъати адвокати Қузиев Рахмон Абдухалиловичга вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2013 йил 1 августда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш