Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2014 йил 25 февралдаги 28-ум-сонли буйруғига асосан Тахтакўпир туманидаги “Уснатдинов Мурат” адвокатлик бюроси адвокати Уснатдинов Муратбай Утемисовичга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 15 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи QR №000041 сонли лицензиянинг амал қилиши 3 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2014 йил 25 февралдаги 29-ум-сонли буйруғига асосан Нукус шаҳридаги “Huqiqiy qorgawshi” адвокатлик бюроси адвокати Изимбетова Раушан Таженовнага Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 25 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи QR №000100 сонли лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

* * *

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2014 йил 25 февралдаги 30-ум-сонли буйруғига асосан Нукус шаҳридаги “Nizamli qorgau” адвокатлик бюроси адвокати Нзаматдинов Жолдасбай Мнажатдиновичга адвокатлик мақомини берувчи 213-сонли адвокатлик гувоҳномаси янги берилди.

****

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 18 февралдаги 38-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “Samarqand qonun ustuvorligi” адвокатлар ҳайъати адвокати Бердиев Сайфидин Култаевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA №000096 сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

****

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 27 февралдаги 11-А-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Назаров Акмал Муллахалимжановичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 19 ноябрда берилган TS №000386 рақамли ҳамда адвокат Маханбаев Илхомжон Абдужаббаровичга 2009 йил 26 майда берилган TS №000056 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиши уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш