Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 26.02.2014 йилдаги №58-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “S YAKUBOV VA ADVOKATLAR” адвокатлар ҳайъати адвокати Арутюнян Рубен Рашитовичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 31.05.2010 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бош­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 27.02.2014 йилдаги №59-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “MA”RIFAT BARAKA” адвокатлик фирмаси адвокати Мухаммедова Шоира Мустафаевнага 08.06.2009 йилда берилган TN №000635 рақамли лицензиянинг ва 19.09.2012 йилда берилган 2354-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.03.2014 йилдаги №62-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ADVOKAT MADAD-NUR” адвокатлик фирмаси адвокати Хаджимуратова Нозима Маратовнага 20.05.2011 йилда берилган TN №001417 рақамли лицензиянинг ва 25.07.2011 йилда берилган 1940-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.03.2014 йилдаги №63-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “JUR OSIYO” адвокатлик фирмаси адвокати Абдуллаева Жамила Қувонхўжаевнага Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан 26.05.2009 йилда берилган TS №000042 рақамли лицензиянинг ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 09.11.2012 йилда берилган 2419-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 10 мартдаги 13-А-ум-сонли буйруғига асосан Нигматуллаев Евгений Нурджановичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 26 майда берилган TS №000057 рақамли ҳамда Қосимова Сайёра Мамировнага вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 11 июнда берилган TS №000397 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиши тугатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2014 йил 5 мартдаги 37-ум-сонли буйруғига асосан Тўрткўл туманидаги “Адвокат Атаджанов Рейимбай Розумович” адвокатлик бюроси адвокати Атаджанов Рейимбай Розумовичнинг Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 28 апрелда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи QR №000117 рақамли лицензиясининг ва адвокатлик мақомининг амал қилиши суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёки реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш ҳақидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 10 мартдаги 50-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “Bog’ishamol” адвокатлар ҳайъати адвокати Отамуродов Наврўз Тажибаевич билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 131-моддасига асосан адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 5 мартдаги 42-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “Аман” адвокатлар ҳайъати адвокати Рахимкул Узаковга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA №000086 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.

Наманган вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 10 мартдаги 38-ум-сонли буйруғига асосан вилоятдаги “Адвокат Жайланов” адвокатлик бюроси адвокати Жайланов Носир Кучкоровичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 майда берилган NA 000004 сонли лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тикланди.

Андижон вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 3 мартдаги 66-ум-сонли буйруғига асосан Андижон шаҳридаги “Konsalting yuridik globus” адвокатлик фирмаси адвокати Мамадалиев Солохиддин Тургуновичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2010 йил 18 январда берилган AN №000157 сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми суднинг ҳукми қонуний кучга киргунга қадар тўхтатилди.

Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2014 йил 24 февралдаги йиғилиш баённомаси ва Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 25 февралдаги 33-ум-сонли буйруғига асосан Қарши шаҳридаги “Насаф мадад маслаҳатчи” адвокатлар ҳайъати адвокати Исматов Ёрқин Очиловичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 30 ноябрда берилган KS 000167 рақамли адвокатлик лицензиясининг амал қилиши ҳамда Қарши шаҳридаги “Ишонч” адвокатлик бюроси адвокати Амирқулов Негматиллага адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 19 июнда берилган KS 000080 рақамли адвокатлик лицензиясининг амал қилиши 2014 йил 24 февралдан тугатилганлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 3 мартдаги 55-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Рўзиев Ашраф Ашуровичнинг (лицензия 21.05.2009, BH №000104, адвокатлик гувоҳномаси №028, 25.06.2009 й.) “Adolat haq yulduzi” адвокатлик бюроси ихтиёрий тугатилиши муносабати билан унинг бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Тошкент шаҳар адлия бош­қармасининг 03.03.2014 йилдаги №64-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ADOLAT USTIVORLIGI SARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Ходиев Сайфудин вафот этганлиги сабабли Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 03.06.2009 йилда берилган TN 000303 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 05.03.2014 йилдаги №65-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “S YAKUBOV VA ADVOKATLAR” адвокатлар ҳайъати адвокати Красильникова Наталья Владимировнага 02.06.2009 йилда берилган TN №000229 рақамли лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 164-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 05.03.2014 йилдаги №66-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “COMPETENT COUNCILLOR” адвокатлик фирмаси адвокати Арипджанов Шухрат Мурадовичга 05.06.2009 йилда берилган TN №000544 рақамли лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 474-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бош­қармасининг 05.03.2014 йилдаги №67-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HIMOYA-NUR” адвокатлик фирмаси адвокати Шомуродов Нуржон Жумамуродовичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 03.05.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 05.03.2014 йилдаги №69-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “COMPETENT COUNCILLOR” адвокатлик фирмаси адвокати Лутфуллаев Алишер Рихсуллаевичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 27.01.2010 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Бухоро вилояти адлия бош­қармасининг 2013 йил 2 декабрдаги 245-ум-сонли буйруғига асосан вилоятдаги “Qalqon Omad Fayz” адвокатлик фирмаси адвокати Ташев Бахтиёр Ганиевичнинг (лицензия 21.05.2009, BH №000090, адвокатлик гувоҳномаси №143, 13.04.2010 й.) тўхтатиб турилган адвокатлик мақоми бош­қарма бошлиғининг 2014 йил 3 мартдаги 54-ум-сонли буйруғига асосан тикланди.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг 2014 йил 28 февралдаги 1-сонли қарори ва Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 3 мартдаги 53-ум-сонли буйруғига асосан “Бухоро” адвокатлар ҳайъати адвокати Ашуров Шавкат Ашрафовичнинг вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 21 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ВН 000023 рақамли лицензиянинг амал қилиши ҳамда бошқарма бошлиғининг 2009 йил 25 июндаги 87-ум-сонли буйруғига асосан берилган адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №011, 25.06.2009) тугатилганлиги маълум қилинади.

Бухоро вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 5 февралдаги 31-ум-сонли буйруғига асосан вилоятдаги “Ҳуқуқий ёрдам” адвокатлик бюроси адвокати Ражабов Истам Турсуновичнинг (лицензия 18.06.2009, BH №000130, адвокатлик гувоҳномаси №175, 10.03.2011 й.) тўхтатиб турилган адвокатлик мақоми бошқарма бошлиғининг 2014 йил 6 мартдаги 61-ум-сонли буйруғига асосан тикланди.


Рўйҳатга қайтиш