Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Наманган вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 28 мартдаги 55-ум-сонли буйруғига асосан вилоятдаги “Муайян Нишанова” адвокатлик бюроси адвокати Абдуллаев Баходир Махмудович вафот этганлиги сабабли унга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 майда берилган NA 000012 сонли лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Самарқанд вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 19 мартдаги 58-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “Хусенов К.М.” адвокатлик фирмаси адвокати Турсунов Сухроб Каримовичга 2010 йил 26 майда берилган SA №000332 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия­нинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.

Адвокат Сафарова Гулнара Холовна Қарши шаҳридаги “Ҳуқуқларни тиклаш” адвокатлик фирмаси шериклигидан чиққанлиги сабабли унга Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 2 июнда берилган KS 000147 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унга тегишли бўлган 158-сонли адвокатлик хизмат гувоҳномаси ҳамда адвокатлик мақоми Қашқадарё вилоя­ти адлия бошқармасининг 2014 йил 18 мартдаги 49-ум-сонли буйруғига асосан у томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 19 мартдаги 80-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Ондаев Шукурулло Ҳасановичнинг (лицензия 21.05.2009, BH №000021, адвокатлик гувоҳномаси №023, 25.06.2009 й.) “Бухоро” адвокатлар ҳайъати аъзолиги таркибидан чиқиши муносабати билан унинг бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Қўқон шаҳридаги “Ҳақиқат тарафдори“ адвокатлар ҳайъати адвокати Усманова Мунаввар Ибрагимовна (04.04.2012 йил ўЕ №000223, адвокатлик гувоҳномаси №288, 04.06.2013 йил) адвокатлик тузилмасидан чиққанлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига ҳамда Фарғона вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 27 апрелдаги 102-ум-сонли буйруғига асосан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 25 мартдаги 62-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “Bog`ishamol” адвокатлар ҳайъати адвокати Отамуродов Наврўз Тажибаевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA №000101 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми 6 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 25 мартдаги 63-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “Bog`ishamol” адвокатлар ҳайъати адвокати Палванов Абдумурат Бабамуратовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA №000033 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди. 


Рўйҳатга қайтиш