Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 7 апрелдаги 16-А-ум-сонли буйруғига асосан Ашуров Иброхим Юлчиваевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 24 сентябрда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TS №000375 рақамли лицензиянинг амал қилиши тугатилди ҳамда адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 10 октябрда берилган №0280 рақамли гувоҳнома йўқолганлиги сабабли бекор қилинди.

Фарғона шаҳридаги “Adolat sardori” адвокатлик фирмаси адвокати бўлган Умматова Мавлудахон Қодировна (лицензия 03.06.2009 йил, FE №000011, адвокатлик гувоҳномаси №276, 09.04.2013 йил) адвокатлик тузилмасидан чиққанлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига ҳамда Фарғона вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 2 апрелдаги 108-ум-сонли буйруғига асосан адвокат мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Адвокат Ондаев Шукурулло Ҳасанович “Бухоро” адвокатлар ҳайъати таркибидан ихтиёрий чиқиши муносабати билан Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 19 мартдаги 80-ум-сонли буйруғига асосан тўхтатилган адвокатлик мақоми унинг янги “PERFECT PROTECT” адвокатлик бюросини таъсис этиши муносабати билан вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 7 апрелдаги 92-ум-сонли буйруғига асосан тикланди.

Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 271-ўрта умумтаълим мактаби томонидан Абдуллаев Жасур Гафуровичга 2007 йилда берилган O`R-SH № 0760052 рақамли шаҳодатнома йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 2 апрелдаги 75-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд қонун устуворлиги” адвокатлар ҳайъати адвокати Эрдаш Ахатов вафот этганлиги сабабли унга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 12 июнда берилган SA №000226 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 2 апрелдаги 76-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд қонун устуворлиги” адвокатлар ҳайъати адвокати Султанов Дўстмат Темирович билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бош­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 31 мартдаги 71-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд қонун устуворлиги” адвокатлар ҳайъати адвокати Нармуратова Надира Мустафаевнага вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2009 йил 12 июнда берилган SA №000280 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар бўлган давргача тўхтатилди. 


Рўйҳатга қайтиш