Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2014 йил 15 апрелдаги 59-ум-сонли буйруғига асосан Тўрткўл туманидаги “Гулдурсунлик адвокат” адвокатлик бюроси давлат рўйхатидан чиқарилди.

* * *

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2014 йил 15 апрелдаги 60-ум-сонли буйруғига асосан Тўрткўл туманидаги “Гулдурсунлик адвокат” адвокатлик бюроси адвокати Каландаров Комилжон Матякубовичнинг Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * *

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2014 йил 15 апрелдаги 61-ум-сонли буйруғига асосан Чимбой туманидаги “Ниетбай Жолдасбаев” адвокатлик бюроси адвокати Жолдасбаев Ниетбай Жангабаевичнинг 2009 йил 15 июнда берилган QR №000065 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси, 1-қисмининг 3-бандига ҳамда Фарғона вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 9 апрелдаги 114-ум-сонли буйруғига асосан Қўқон шаҳридаги “Адолат” адвокатлик фирмаси адвокати бўлган Каримова Моҳигул Каримжон қизи (лицензия 28.02.2013 йил, FE №000241 й., адвокатлик гувоҳномаси №273, 11.03.2013 й.) адвокатликфаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва адвокат мақоми тугатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 3 апрелдаги 77-ум-сонли буйруғига асосан Каттақўрғон шаҳридаги “Kattaqo`rg`on himoya” адвокатлар ҳайъати адвокати Абдул Саида Хужалатибовнага вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 13 августда берилган 350-сонли адвокатлик гувоҳномаси йўқолганлиги сабабли ҳақиқий эмас, деб топилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 9 апрелдаги 94-ум-сонли буйруғига асосан “Бухоро” адвокатлар ҳайъати адвокати Отаев Негмурот Кучкоровичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 21 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000024-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бош­қарма бошлиғининг 2009 йил 25 июндаги 87-ум-сонли буйруғига кўра берилган адвокатлик мақоми тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 10 апрелдаги 95-ум-сонли буйруғига асосан “QURBONGUL ERGASHOVA” адвокатлик бюроси адвокати Эргашова Қурбонгул Мурод қизига вилоят адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 22 июлда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000178-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бошқарма бошлиғининг 2011 йил 5 сентябрдаги 206-ум-сонли буйруғига кўра берилган адвокатлик мақоми тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 10 апрелдаги 96-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Адизов Бахрон Бахриевичнинг (адвокатлик гувоҳномаси №130, 05.12.2009 й.) “Buxoro Adolati Plyus” адвокатлик фирмаси шерик (муассис)лигидан ихтиёрий чиқиши муносабати билан унинг бош­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 10 апрелдаги 97-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Адизов Бехзод Бахромовичнинг (адвокатлик гувоҳномаси №220, 07.12.2012 й.) “Buxoro Adolati Plyus” адвокатлик фирмаси шерик (муассис)лигидан ихтиёрий чиқиши муносабати билан унинг бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Навоий вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 4 апрелдаги 42-ум-сонли буйруғига асосан Зарафшон шаҳридаги “SAYFI MIROHUR UMIDI” адвокатлик бюроси фаолияти ихтиёрий тугатилганлиги сабабли давлат рўйхатидан чиқарилди.


Рўйҳатга қайтиш