Эълон
2014 йил 25 июль куни соат 10.00да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтади.
Ушбу мажлис кун тартибига қуйидаги масалаларни муҳокама қилиш киритилган:
1-масала: 2014 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида;
2-масала: Фарғона вилоят адлия бошқармаси фаолиятини комплекс текшириш натижалари тўғрисида.
3-масала: Наманган вилоят адлия бошқармаси фаолиятини комплекс текшириш натижалари тўғрисида.