Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Малака комиссиясининг 25.12.2014 йилдаги 11-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 29.12.2014 йилдаги 403-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “TDA BEKTEMIR ADVOKATLARI” адвокатлик фирмаси адвокати Эргашев Акмалжон Абдураимовичга Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 10.03.2010 йилда берилган ТS №000315 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 21.08.2013 йилда берилган 2711-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.12.2014 йилдаги 11-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 29.12.2014 йилдаги 403-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “MA`RIFAT BARAKA” адвокатлик фирмаси адвокати Мухаммадиева Маърифат Тураевнага бошқарма томонидан 05.06.2009 йилда берилган ТN №000590 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 243-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 19 январдаги 33-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “TEMIRYO’L” адвокатлар ҳайъати адвокати Саттарова Гульнора Мамадалиевна вафот этганлиги сабабли унинг номига вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 9 июнда берилган SA 000146-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 16 январдаги буйруғига асосан Китоб туманидаги “Китоб юридик ҳимоя” адвокатлик фирмаси адвокати Бекмурадов Қаландар Гузарович вафот этганлиги сабабли адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 25 июнда берилган KS 000090 рақамли адвокатлик фаолия­ти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Адвокат Хазратқулов Зайнобиддин Сайитқуловичнинг (лицензия 05.06.2009 йил, FE №000136, адвокатлик гувоҳномаси №134, 02.07.2009 й.) саломатлиги имкон бермаётганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 15-моддаси, 1-қисмининг 4-бандига ҳамда Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 14 январдаги 12-ум-сонли буйруғига асосан адвокатлик лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатга, яъни жорий йилнинг 9 апрель кунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси, 1-қисми, 1-бандига ҳамда Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 14 январдаги 13-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Фар одил инсон ҳимоячиси” адвокатлар ҳайъати адвокати бўлган Гафуров Сентурд­жоннинг (лицензия FE №000161, 12.06.2009 й, адвокатлик гувоҳномаси №324, 08.09.2014 й.) адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва адвокат мақоми тугатилди.

“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 131-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 31 мартдаги 85-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 19-банди ижроси юзасидан ҳамда адлия бошқармасининг 2015 йил 14 январдаги 5-ум-сонли буйруғи билан Қумқўрғон туманидаги “Қумқўрғон” адвокатлик фирмаси адвокати Суюнов Барат Умбаровичнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тикланганлиги ва 2009 йил 30 июнда вилоят адлия бошқармаси томонидан берилган 059-сонли адвокатлик гувоҳномаси қайтариб берилганлиги маълум қилинади.

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 20 январдаги 5-А-сонли буйруғига асосан Бахмал туманидаги “Қуёшбек ҳимоя” адвокатлик бюроси адвокати Имомкулов Синдор Мирзаевичга 2009 йил 4 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи GZ 000037-сонли лицензиянинг амал қилиши 2015 йил 20 январдан тикланганлиги маълум қилинади.

Навоий вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 14 январдаги 5-ум-сонли буйруғига асосан Конимех туманидаги “NASIMOV NAIM” адвокатлик бюроси адвокати Насимов Наимга 2009 йил 1 июнда берилган NV №000042 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 15 январдаги 16-ум-сонли буйруғига асосан “Ихлос” адвокатлик фирмаси адвокати Хаджаева Севара Санжаровнага 2009 йил 8 майда берилган NA 000091-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.


Рўйҳатга қайтиш