Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2015 йил 15 июндаги йиғилиш баённомаси ва Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 18 июндаги 151-ум-сонли буйруғига асосан Қарши шаҳар “Қалқон” адвокатлик фирмаси адвокати Умиров Шерали Махмаражабовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 19 июнда берилган KS 000050 рақамли адвокатлик фаолия­ти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва 254-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди.

Адвокатлар палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2015 йил 25 июндаги 07-сонли қарорига ҳамда вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 25 июндаги 28-А-сонли буйруғига асосан “Севинч” адвокатлар ҳайъати адвокати Боймуродов Аброр Неъматиллаевичга 2012 йил 16 мартда берилган GZ 000109-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши тугатилди.

Навоий вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 15 июндаги 90-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Исломов Давлатбек Асланович Кармана туман “SPARK ADVOCATUS” адвокатлик фирмасидан чиққанлиги муносабати билан унинг адвокатлик мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар тўхтатилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 24 июндаги 149-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Назаров Эркин Эргашевич “Ҳуқуқ” адвокатлик фирмасидан ишдан бўшаганлиги сабабли унинг адвокатлик мақомининг амал қилиши бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 2 июндаги 108-ум-сонли буйруғига биноан Тахтакўпир туман “Уснатдинов Мурат” адвокатлик бюроси адвокатининг адвокатлик мақомини берувчи 80-сонли гувоҳноманинг амал қилиш муддати вақтинча тўхтатилди.

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 11.05.2015 йилдаги №178-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “FIDES” адвокатлик фирмасининг адвокати Qorayev Baxodir Sharifovich адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга тайинланганлиги сабабли адвокатлик мақоми амалдаги “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 131-моддасига биноан мазкур иш даврига тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 12.05.2015 йилдаги №179-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “BUSINESS LAWYERS GROUP” адвокатлик фирмаси адвокати Хужаев Джахонгир Шарифовичга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 20.06.2014 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Олий малака комиссиясининг 15.05.2015 йилдаги 3-баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 26.05.2015 йилдаги №194-ш/т-А-сонли буйруғига асосан бошқарманинг 2015 йил 30 мартдаги 129-ш/т-А-сонли буйруғининг “MIRZO ULUG`BEK ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Маъдихонов Козимхон Нематовичга бошқарма томонидан 22.07.2009 йилда берилган TN-001165 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 26.03.2015 йилдан 6 ой муддатга тўхтатилган қисмига ўзгартириш киритилиб, 2 ой муддатга тўхтатилган деб ҳисоблансин.

* * *

Олий малака комиссиясининг 15.05.2015 йилдаги 3-баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 26.05.2015 йилдаги №194-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2015 йил 27 апрелдаги 4-сонли қарорининг “XALQARO-HUQUQIY ISHLAR BO`YICHA” адвокатлар ҳайъати адвокати Баймуханов Зайнула Бияновичга нисбатан қабул қилинган “огоҳлантириш” интизомий жазо чораси ўзгартирилиб, Баймуханов Зайнула Бияновичга бош­қарма томонидан 20.05.2011 йилда берилган TN-001414 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 6 ой муддатга тўхтатилган деб ҳисоблансин.

* * *

Олий малака комиссиясининг 15.05.2015 йилдаги 3-баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 26.05.2015 йилдаги №194-ш/т-А-сонли буйруғига асосан бошқарманинг 2015 йил 30 апрелдаги 169-ш/т-А-сонли буйруғининг “MUNAVVAR — HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Закирова Дилором Азимовнага бошқарма томонидан 08.06.2009 йилда берилган TN-000711 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 28.04.2015 йилдан 3 ой муддатга тўхтатилган қисмига ўзгартириш киритилиб, Закирова Дилором Азимовнага бошқарма томонидан 08.06.2009 йилда берилган TN-000711 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 51-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилган деб ҳисоблансин.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.06.2015 йилдаги №201-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ADOLAT USTIVORLIGI SARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Жалилова Нафиса Остановнага Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 27.09.2010 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.06.2015 йилдаги №202-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “XALQARO-HUQUQIY ISHLAR BO`YICHA” адвокатлар ҳайъати адвокати Кодиров Абдирахим Гафуровичга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 31.03.2014 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.06.2015 йилдаги №203-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “LEGAL VINDEX” адвокатлик фирмаси адвокати Kasimova Moxira Sabirovnaга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 30.12.2014 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.06.2015 йилдаги №204-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HIMOYA NUR MEDIA” адвокатлик фирмаси адвокати Садикова Говхар Шавкатовнага Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 30.06.2009 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.06.2015 йилдаги №205-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “JAVOHIR — HUMO” адвокатлик бюроси адвокати Эшимбетова Дармон Уразбоевнага Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 30.06.2009 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди. 


Рўйҳатга қайтиш