Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари диққатига!

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси қуйидаги объект қурилиши бўйича пудратчи ташкилотни танлаш юзасидан

ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОЛАРИ

ўтказилишини эълон қилади:

Лот 1-1. Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган ФҲДЁ бўлими ва давлат нотариал идораси қурилиши. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга — 1560,977 миллион сўм, қўшилган қиймат солиғисиз — 1300,814 миллион сўм, қурилиш муддати — 180 кун.

Лот 1-2. Сурхондарё вилояти, Узун тумани, “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган ФҲДЁ бўлими ва давлат нотариал идораси қурилиши. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга — 1681,337 миллион сўм, қўшилган қиймат солиғисиз — 1404,114 миллион сўм, қурилиш муддати — 180 кун.

Буюртмачи: Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси. Манзили: Термиз шаҳри, Султон Саодат кўчаси, 40-уй. Тел. (0-376) 223-18-23, 223-44-49 ф.

Объектларнинг қурилиш ишларини молиялаштириш — Адлия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

2014 йил 1 июлдан бошлаб марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун ўтказиладиган танлов савдоларига фақат “Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестри”га киритилган қурилиш ташкилотларининг иштирок этишларига рухсат берилади.

Танлов савдоларида қатнашиш учун талабгорлар қуйидаги шартларга: танлов савдолари предметининг 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномасига, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурсларига ва мутахассисларнинг мавжудлигига, етарли касбий ва техникавий малака, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларга эга, тажрибали ва ишончли бўлишлари шарт.

Танлов савдоларида мамлакатимиз ҳамда чет эл қурилиш ташкилотлари ва фирмалари иштирок этганда, уларнинг танлов таклифлари баҳоланганда мамлакатимиз пудратчилари учун қуйидаги нарх преференциялари кўзда тутилади: танлов иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш жараёнида танлов таклифларида четдан ишлар (хизматлар) киритилиши кўзда тутилганда ва бунда импорт қилувчилар қонунга мувофиқ қўшимча қиймат солиғидан озод этилган бўлса, таклиф қўшимча қиймат солиғи суммасига қўшиб ҳисоблаган ҳолда баҳоланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарорларига асосан ушбу объектларнинг танлов савдоларида оферталар баҳоланиб, кўрсаткичлар тенг бўлганда устунлик кичик бизнес субъектларига берилади.

Савдода қатнашиш ва танлов ҳужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси — Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси. Манзил: Термиз шаҳри, Султон Саодат кўчаси, 40-уй. Тел. (0-376) 223-18-23, 223-44-49 ф.

Бир тўплам танлов ҳужжатларининг нархи — 120 000 сўм.

Таклифлар (оферталар) савдо ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати оферталар очилиши куни ва соати.

Таклифлар (оферталар) очилиши, уларни матбуотда чоп этилган кундан бошлаб 30 кундан кейин, қуйидаги манзилда — Термиз шаҳри, Султон Саодат кўчаси, 40-уйда ўтказилади. 


Рўйҳатга қайтиш