Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 12 августдаги 82-А-ум-сонли буйруғига асосан “NUR-ALI QO’CHQOROV” адвокатлик бюроси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (TS №000169-серия рақамли гувоҳнома), шунингдек, бошқарманинг 2015 йил 12 августдаги 83-А-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Кучкаров Нур-Али Усаровичнинг адвокат мақоми тикланганлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси, биринчи қисмининг еттинчи банди ҳамда Фарғона вилоят адлия бош­қармасининг 2015 йил 17 августдаги 316-ум-сонли буйруғига асосан Фар­ғона шаҳридаги “Ҳимоядасиз” адвокатлар ҳайъати адвокати Абдижаббаров Джалалиддин Кадыровичнинг (лицензия FE №000165, 19.06.2009 йил, адвокатлик гувоҳномаси №334, 17.11.2014 йил) адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 11 августдаги 81-А-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Юлбарисов Хикматилла Абдуллаевичга бошқарма томонидан 2012 йил 24 декабрда берилган TS №000388 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугаганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 12 августдаги 84-А-ум-сонли буйруғига асосан Янгийўл туманида жойлашган “MIRANDA-FEMIS” адвокатлик фирмаси адвокати Мадъярова Хикоят Юсуповнанинг адвокат мақоми тикланди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 3 августдаги 183-ум-сонли буйруғига асосан “BOYOVUT SHUNQORLARI” адвокатлик фирмаси адвокатлари Кенжаев Джумабай ва Примқулов Қодирқул Таировичларга адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 26 майда берилган SI 000024 ва SI 000039 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия­ларнинг амал қилиши ва адвокат мақоми тугатилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 4 августдаги 371-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “XUSENOV K.M.” адвокатлик фирмаси адвокатлари Ризаев Абдуджалол Вакилович ва Рахмонов Заршед Умаркулович адвокатлик мақоми тўхтатиб турилган 3 ой давомида адвокатлик фаолиятига киришмаганлиги сабабли уларнинг номига Самар­қанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 26 декабрда берилган SA 000382-сонли ва 2013 йил 29 апрелда берилган SA 000412-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиши ва уларнинг адвокатлик мақоми тугатилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 10 августдаги 188-ум-сонли буйруғига асосан Қарши шаҳридаги “Фемида виктория” адвокатлик фирмаси адвокати Тангриев Баходир Менглиевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2015 йил 23 февралда берилган KS 000208 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 265-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 10 августдаги 187-ум-сонли буйруғига асосан Шаҳрисабз туманидаги “Ҳимоя” адвокатлик фирмаси адвокати Ташкент Шойимовга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 19 июнда берилган KS 000030 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 6-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди.

Янгийўл туманида фаолият юритаётган “AYPREZ-PLYUS” адвокатлик фирмасининг 2015 йил 7 июлдаги 3/15-сон буйруғига асосан адвокат Кучкаров Нур-Али Усарович ишдан бўшатилганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 17 июлдаги 78-А-ум-сонли буйруғи билан унинг адвокат мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бош­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш