Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 19 августдаги 387-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SHAFQAT” адвокатлик фирмаси адвокати Хабибов Махмуд Хамидович адвокатлик мақоми тўхтатиб турилган 3 ой давомида адвокатлик фаолиятига киришмаганлиги сабабли унинг номига Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 9 июнда берилган SA 000198-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.

Андижон вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 24 августдаги 238-ум-сонли буйруғига асосан Андижон шаҳридаги “Нур-Зиё-Фемида” адвокатлик ҳайъати адвокати Назарқулова Дилдора Бегижоновнага вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2012 йил 4 сентябрда берилган АN №000212 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси йўқолганлиги сабабли лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган “ADOLAT JAVOHIRI” адвокатлик фирмасининг 2015 йил 15 августдаги 4-сон буйруғига асосан адвокат ўаниев Ровшан Рафиқович ишдан бўшатилганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2015 йил 21 августдаги 86-А-ум-сонли буйруғи билан унинг адвокат мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 17 августдаги 38-А-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “JIZZAX ADVOKATLARI” адвокатлик фирмаси адвокати Худойқулов Рахимжон Шодмановичга 2009 йил 4 июнда берилган GZ 000031-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тикланди.

Навоий вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 12 августдаги 111-ум-сонли буйруғига асосан Нурота туманидаги “ERGASH JANOBIL” адвокатлик фирмаси адвокати Саматкул Расуловга 2009 йил 1 июнда берилган NV №000051 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 14 августдаги 277-ум-сонли буйруғига асосан Олот туманидаги “Adolat Izidan” адвокатлик бюроси адвокати Қурбонова Дилбар Шодмоновнага Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 21 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000034-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бошқарма бошлиғининг 2009 йил 30 июндаги буйруғига асосан берилган адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №063, 30.06.2009 й.) тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 14 августдаги 279-ум-сонли буйруғига асосан Бухоро шаҳридаги “Zafar” адвокатлик бюроси адвокати Ҳусенов Зохир Қойировичга Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 21 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000107-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бош­қарма бошлиғининг 2009 йил 25 июндаги буйруғига асосан берилган адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №030, 25.06.2009 й.) тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 24 июлдаги 255-ум-сонли буйруғига асосан “Qalqon Omad Fayz” адвокатлик фирмаси адвокати Ташев Бахтиёр Ганиевичнинг адвокатлик фирмаси таркибидан ихтиёрий чиқиши муносабати билан тўхтатилган адвокатлик мақоми унинг Бухоро шаҳридаги “XOSIYATLI HIMOYA” адвокатлик фирмаси таркибига кириши муносабати билан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 14 августдаги 278-ум-сонли буйруғига асосан тикланди.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2015 йил 6 майдаги мажлиси қарорига асосан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тўхтатилган 1 ой муддат ўтганлиги сабабли Термиз шаҳридаги “Сурхон Баркамол Имкон” адвокатлар ҳайъати адвокати Катаева Зайнаб Сафаровнанинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми адлия бошқармаси бошлиғининг 2015 йил 18 августдаги 145-ум-сонли буйруғига асосан тикланганлиги маълум қилинади.


Рўйҳатга қайтиш