Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Андижон вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 20 ноябрдаги 350-ум-сонли буйруғига асосан Андижон туманидаги “Осиё” адвокатлик фирмаси Бўз туманидаги “Шуъла плюс имкон” адвокатлик фирмасига ворис сифатида бирлаштирилганлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 1 декабрдаги 388-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Джураев Усмон Бакаевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 21 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000050-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бошқарма бошлиғининг 2013 йил 10 майдаги буйруғига мувофиқ берилган адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №233, 10.05.2013 й.) тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 9 ноябрдаги 372-ум-сонли буйруғига асосан “Адолат манзили” адвокатлик фирмаси адвокати Норов Иброхим Тураевичнинг адвокатлик фирмаси таркибидан ихтиёрий чиққанлиги сабабли тўхтатилган адвокатлик мақоми унинг Бухоро шаҳридаги “Ishonchli himoya” адвокатлик фирмаси таркибига кириши муносабати билан вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 1 декабрдаги 390-ум-сонли буйруғига асосан тикланди.

Yuldashev G‘ulomjon G‘ayratjonovich Jurayev Ilxom Abdunabiyevich билан бирга “ISHONCHLI QALQON” адвокатлик фирмасини ташкил этганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 20 ноябрдаги 124-А-ум-сонли буйруғига асосан Yuldashev G‘ulomjon G‘ayratjonovichнинг адвокат мақоми тикланди.

Адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугаганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 18 ноябрдаги 122-А-ум-сонли буйруғига асосан Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган “YARMATOVA RISQINISO XALBAEVNA” адвокатлик бюроси адвокати Ярматова Рискиниса Халбаевнанинг адвокат мақоми тикланди.

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 18 ноябрдаги 121-А-ум-сонли буйруғига асосан Янгийўл туманида жойлашган “AQDIY-VAKOLAT” адвокатлик фирмаси адвокати Султонова Мухаббат Миралиевнага бошқарма томонидан 2009 йил 26 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TS №000141 рақамли лицензия ҳамда 2009 йил 30 июнда берилган 0048-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди.

Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган “ADOLAT USTIVORLIGI” адвокатлик фирмасининг 2015 йил 2 октябрдаги 2-сон буйруғига асосан адвокат Юсупова Азада ишдан бўшатилганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 18 ноябрдаги 120-А-ум-сонли буйруғи билан унинг адвокат мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган даврга тўхтатилди ва бош­қарма томонидан 2009 йил 11 августда унга берилган 0161-сонли адвокатлик гувоҳномаси бекор қилинди.

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 25 ноябрдаги 56-А-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳрида фаолият кўрсатаётган “KAFOLAT” адвокатлик фирмаси адвокати Абдазова Махбуба Абдукаримовна Тошкент шаҳар Учтепа туманида фаолият кўрсатувчи “Muxtor SHapsanov” адвокатлар фирмасига ишга кириши муносабати билан бошқарма томонидан 2015 йил 17 августда берилган GZ 000149-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши 2015 йил 25 ноябрдан тикланди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 25 ноябрдаги 496-ум-сонли буйруғига асосан Пайариқ туманидаги “AZAMAT” адвокатлик бюроси адвокати Тўрақулова Санобарга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA 000034-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тикланди.


Рўйҳатга қайтиш