Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 15 декабрдаги 349-ум-сонли буйруғига асосан “Адолат қўрғони” адвокатлар ҳайъати адвокати Охунжанов Акрамжон Солижановичга 2009 йил 8 майда берилган NA №000081-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Навоий вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 11 декабрдаги 176-ум-сонли буйруғига асосан Навоий шаҳридаги “SHARIPOVA VA XAMRAYEV” адвокатлик фирмаси адвокати Шарипов Бектош Эргаш ўғлига 2015 йил 14 июлда берилган NV №000106 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

* * *

Навоий вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 24 декабрдаги 186-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Амонов Севгиддин Хамроевич Навоий шаҳридаги “Shans-NIKA” адвокатлик фирмасидан чиққанлиги сабабли унинг адвокатлик мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар тўхтатилди.

* * *

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 23 декабрдаги 273-ум-сонли буйруғига асосан Пардаев Мирзо Бозоровичга адлия бошқармаси томонидан берилган SI 000127 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокат мақоми тикланди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 19 декабрдаги 523-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “DJAVADOV X.A” адвокатлар ҳайъати адвокати Ортиқова Олия Отақуловнага вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA 000054-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 19 декабрдаги 524-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “QOMUS” адвокатлар ҳайъати адвокати Нурова Азиза Тишаевна адвокатлик мақоми тўхтатиб турилган 3 ой давомида адвокатлик фаолиятига киришмаганлиги сабабли унинг номига Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 12 июнда берилган SA 000306-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 18 декабрдаги 521-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Абдуллаев Худойназар Файзиевич Тайлоқ туман “EZGULIK SAMARQAND” адвокатлик фирмасига ишга кирганлиги сабабли унинг адвокатлик мақоми тикланди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 18 декабрдаги 522-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “BOG’ISHAMOL HAQIQATI” адвокатлик фирмаси ва адвокат Патрушева Наталия Ивановна ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига мувофиқ “Аймурат Балтабаев” адвокатлик бюроси адвокати Балтабаев Аймуратга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 15 июнда берилган QR №000038-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 24 декабрдаги 304-ум-сонли буйруғи билан вақтинча тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддасига асосан “USNATDINOV MURATBAY” адвокатлик бюроси адвокати Уснатдинов Муратбай Утемисовичга вазирлик томонидан 2009 йил 15 июнда берилган QR №000041-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғис­тон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 24 декабрдаги 305-ум-сонли буйруғи билан тугатилди.


Рўйҳатга қайтиш