Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 25 декабрдаги 384-ум-сонли буйруғи билан Захидов Зохиджон Абдувахидовичнинг “BARRISTER-SHIELD” адвокатлик фирмаси шерик (муассис)лигидан ихтиёрий чиқиши муносабати билан бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №189, 01.08.2011 й.) тўхтатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 4 январдаги 1-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “QOMUS” адвокатлар ҳайъати адвокати Асраров Икром Мажидович ва шаҳардаги “MADAD SHAFQAT” адвокатлар ҳайъати адвокати Джураева Руфия Иргашевна адвокатлик мақоми тўхтатиб турилган 3 ой давомида адвокатлик фаолиятига киришмаганлиги сабабли уларнинг номига вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 25 декабрда берилган SA 000432-сонли ва 2009 йил 12 июнда берилган SA 000270-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиши ва уларнинг адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 5 январдаги 3-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “QOMUS” адвокатлар ҳайъати ва адвокат Шукурова Замира Джалиловна ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * *

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 23 декабрдаги 142-А-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Ким Черита Алексеевнага бошқарма томонидан 2009 йил 3 июнда берилган TS №000172 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

* * *

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 24 ноябрдаги 129-А-ум-сонли буйруғига асосан Ангрен шаҳрида жойлашган “FARMON DODXON” адвокатлик бюроси адвокати Мирзарахимов Хабибулла Абдуллаевичга бошқарма томонидан 2009 йил 30 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TS №000299 рақамли лицензия ҳамда 2009 йил 11 август­да берилган 0158-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди.

* * *

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 24 декабрдаги 306-ум-сонли буйруғига асосан Қарши шаҳридаги “Ҳимоя сўзи” адвокатлар ҳайъати адвокати Муҳаммадиев Хасан Шодиевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 25 июнда берилган KS 000094-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 62-сонли адвокатлик гувоҳномасининг, Қарши шаҳридаги “Насаф адолат ҳуқуқ” адвокатлик бюроси адвокати Шодиев Бахронжон Равшановичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 19 июнда берилган KS 000018-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 127-сонли адвокатлик гувоҳномасининг, Шаҳрисабз туманидаги “Шуҳрат” адвокатлик бюроси адвокати Шомуродов Шухрат Бекмуродовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 19 июнда берилган KS 000036-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 216-сонли адвокатлик гувоҳномасининг, Чироқчи туманидаги “Чироқчи ҳуқуқи” адвокатлик фирмаси адвокати Жўраев Баходир Эштемировичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 25 июнда берилган KS 000115-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 106-сонли адвокатлик гувоҳномасининг, Қарши шаҳридаги “Адолат” адвокатлик фирмаси адвокати Пардаева Айша Ходжаевнага вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 19 июнда берилган KS 000041-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 175-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши вафот этганлиги муносабати билан тугатилди.

* * *

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 28 декабрдаги 312-ум-сонли буйруғига асосан Қарши шаҳридаги “Тожиев Мирҳамид ҳимояси” адвокатлик бюроси адвокати Чориев Шавкат Тожиевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 25 июнда берилган KS 000105-рақамли адвокатлик фаолия­ти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 70-сонли адвокатлик гувоҳномасининг, Қарши шаҳридаги “Диёр” адвокатлик бюроси адвокати Худаяров Валиджон Дияровичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 19 июнда берилган KS 000040-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 36-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди. 


Рўйҳатга қайтиш