Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ҳамда Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 15 январдаги 8-ум-сонли буйруғига асосан Термиз шаҳридаги “Адолат” адвокатлик фирмаси адвокати Халиков Абдилхаким Хафизовичнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи SU №000032-сонли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Сурхон Баркамол Имкон” адвокатлар ҳайъати адвокати Қароров Бахромидин Турсуновичнинг адвокатлик гувоҳномаси йўқолганлиги сабабли адлия бошқармасининг 2016 йил 13 январдаги 7-ум-сонли буйруғига асосан унга 232-рақамли янги адвокатлик гувоҳномаси берилганлиги маълум қилинади.

* * *

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Раджабов Алишер Шерназарович 2016 йил 16 январда Термиз шаҳридаги "Адолат" адвокатлик фирмасига адвокат вазифасига ишга қабул қилинганлиги муносабати билан адлия бошқармасининг 2016 йил 18 январдаги 10-ум-сонли буйруғига асосан унга адвокатлик мақоми ва гувоҳномаси берилганлиги маълум қилинади.

* * *

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Бобожанов Нурулло Примкулович 2016 йил 12 январда Термиз шаҳридаги “Мадад” адвокатлик фирмасига адвокат вазифасига ишга қабул қилинганлиги муносабати билан адлия бошқармасининг 2016 йил 13 январдаги 6-ум-сонли буйруғига асосан унга адвокатлик мақоми ва гувоҳномаси берилганлиги маълум қилинади.

* * *

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Каримов Бахтияр Азимович 2016 йил 4 январда Шеробод туманидаги “Шеробод-Адвокат-Жамоаси” адвокатлар ҳайъатига адвокат вазифасига ишга қабул қилинганлиги муносабати билан адлия бошқармасининг 2016 йил 7 январдаги 2-ум-сонли буйруғига асосан унга адвокатлик мақоми ва гувоҳномаси берилганлиги маълум қилинади.

* * *

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Махманазаров Панжи Холназарович 2016 йил 8 январда Термиз шаҳридаги “Сурхон Баркамол Имкон” адвокатлар ҳайъатига адвокат вазифасига ишга қабул қилинганлиги муносабати билан адлия бошқармасининг 2016 йил 11 январдаги 3-ум-сонли буйруғига асосан унга адвокатлик мақоми ва гувоҳномаси берилганлиги маълум қилинади.

Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 13 январдаги 6-ум-сонли буйруғига асосан “Б.Алламов” адвокатлик бюроси адвокати Алламов Бахтиёр Юлдашевичга бошқарма томонидан 2009 йил 17 июнда берилган HZ 000092 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 6 ой муддатга тўхтатилди ҳамда “QALQON QOSHKOPIR” адвокатлик бюроси адвокати Дўсчанов Ботир Ататбоевичга Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 30 ноябрда берилган HZ 000098 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 2 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 21 январдаги 14-ум-сонли буйруғига асосан “Омонбой Ибрагимов” адвокатлик бюроси адвокати Ибрагимов Омонбойга бошқарма томонидан 2009 йил 30 ноябрда берилган HZ 000094 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди ҳамда Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 21 январдаги 17-ум-сонли буйруғига асосан “URGANCH LEGAL SERVICE” адвокатлик фирмаси адвокати Қўчқаров Бекзод Шеровичга бошқарма томонидан 2011 йил 31 январда берилган HZ 000117 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 16 декабрдаги 58-А-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “Севинч” адвокатлик фирмаси адвокати Султонов Мамарайим Кадировичга 2009 йил 3 июнда бошқарма томонидан берилган GZ №000008-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши 2 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 22.12.2015 йилдаги №483-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “FFS HUQUQIY HIMOYA” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Бердыкулов Даниёр Хурсаналиевич адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга тайинланганлиги сабабли адвокатлик мақоми амалдаги “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 131-моддасига биноан мазкур иш давригача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 24.12.2015 йилдаги 487-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “VERSIO” адвокатлик фирмаси адвокати Маматов Абдужаббор Махаметовичга бошқарма томонидан 31.10.2014 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 23.12.2015 йилдаги 12-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 25.12.2015 йилдаги 488-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “XALQARO-HUQUQIY ISHLAR BO’YICHA” адвокатлар ҳайъати адвокати Абдусатторов Шухрат Хазратовичга бошқарма томонидан 03.05.2013 йилда берилган TN-001663 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 04.06.2013 йилда берилган 2640-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 23.12.2015 йилдаги 12-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 25.12.2015 йилдаги 488-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “SHAYHONTOHUR ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Пулатходжаев Шукурхужага бошқарма томонидан 02.06.2009 йилда берилган TN-000272 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 30.06.2009 йилда берилган 109-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди. 


Рўйҳатга қайтиш