Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Малака комиссиясининг 23.12.2015 йилдаги 12-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 25.12.2015 йилдаги 488-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “DILFURA HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Турдиев Ойбек Расуловичга Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 26.11.2012 йилда берилган TS-000387 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 17.12.2012 йилда берилган 2456-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 23.12.2015 йилдаги 12-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 25.12.2015 йилдаги 488-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “YURISTLAR MASKANI” адвокатлик фирмаси адвокати Наврузов Баходир Бешимовичга Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 03.07.2012 йилда берилган КS-000161 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 26.12.2014 йилда берилган 3157-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2015 йил 24 декабрдан 6 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 25.12.2015 йилдаги 489-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “VERUM LEGAL” адвокатлик фирмасининг адвокати Рахматова Фатима Фархадовнага Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 18.04.2014 йилда берилган ТN №001779 рақамли лицензия ва 07.09.2015 йилда берилган 3487-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 29.12.2015 йилдаги 492-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “DEFENCE AND VIKTORIA” адвокатлик фирмасининг адвокати Саидвалиев Рахим Набиевичга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 03.06.2009 йилда берилган ТN №000410 рақамли лицензия ва 15.04.2013 йилда берилган 2588-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.12.2015 йилдаги 493-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “LAWYER ZULFINUR” адвокатлик фирмаси адвокати Маматова Муножот Тўхтаевнага бошқарма томонидан 22.09.2014 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 05.01.2016 йилдаги 2-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “DILFURA HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Бурханова Умида Сабирджановнага бошқарма томонидан 30.09.2014 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 11 январдаги 7-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUNCHILARI” адвокатлар ҳайъати ва адвокат Ахмедов Мардон ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * *

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 14 январдаги 8-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Бабаев Маруф “Ҳақиқат мезони” адвокатлик фирмасидан ишдан бўшаганлиги сабабли унинг адвокатлик мақомининг амал қилиши бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандига мувофиқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг 2016 йил 7 январдаги 23-1509/18676-сонли ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш мақсадида вазирликнинг 2016 йил 15 январдаги 10-ум-сонли буйруғига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 17 май 57-сон билан давлат рўйхатига олинган Чимбой тумани, Ж.Хамидуллаев кўчаси, рақамсиз уйда жойлашган “SHINIBAY-SHIMBAY” адвокатлик бюроси (STIR:207119805) давлат рўйхатидан чиқарилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 25 январдаги 14-ум-сонли буйруғига асосан “ADVOKAT GENJEGUL” адвокатлик бюроси адвокати Бекимбетова Генжегул Аймуратовнага вазирлик томонидан 2011 йил 7 июлда берилган QR №000124-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомининг амал қилиши тугатилди.

* * *

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 21 январдаги 1-А-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “КАФОЛАТ” адвокатлик фирмаси адвокати Ҳазраткулов Хасан Мустафақуловичга адлия бошқармаси томонидан 2014 йил 18 сентябрда берилган GZ 000141-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда 2014 йил 6 октябрда берилган 205-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди.

* * *

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 15 январдаги 8-ум-сонли буйруғига асосан бошқарма томонидан 2012 йил 30 ноябрда KS 000172-серия рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган адвокат Муратова Саодат Умаровна Қарши шаҳар “Мадад маслаҳатчи” адвокатлар ҳайъатидан ишдан бўшаб, Қарши шаҳар “Альянс” адвокатлик фирмасига ишга кирганлиги муносабати билан 197-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди ва унга янги 294-сонли адвокатлик гувоҳномаси берилганлиги маълум қилинади.

* * *

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 15 январдаги 10-ум-сонли буйруғига асосан бошқарма томонидан 2015 йил 20 августда Абсаломов Шарафидин Эргашевичга берилган KS 000224-серия рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши 6 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 18 январдаги 13-ум-сонли буйруғига асосан Қарши шаҳар “Альянс” адвокатлик фирмасининг адвокати Зиямитдинов Машраб Маъсудович Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 131-моддасига асосан (адвокат адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга сайланганда ёки тайинланганда — иш даврига) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 22 январдаги 22-ум-сонли буйруғи билан Шофиркон туманидаги “SHOFIRKON NAJOT MASKANI” адвокатлик бюроси адвокати Худойқулов Ибодулло Аловидиновичнинг вафот этганлиги муносабати билан унга бошқарма томонидан 2011 йил 13 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000173-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бошқарманинг 2011 йил 16 августдаги буйруғига асосан берилган адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №191, 16.08.2011 й.) тугатилди.

* * *

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 18 январдаги 9-ум-сонли буйруғига асосан бошқарма томонидан 2009 йил 25 майда Алланазаров Мухиддин Жуматоевичга берилган SI 000061 рақамли, Назаров Эркин Эргашевичга берилган SI 000055 рақамли ва Мансуров Нарзулло Саъдуллаевичга берилган SI 000065 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиши ва адвокатлик мақомлари тугатилди.

* * *

Чирчиқ шаҳрида фаолият юритаётган “CHIRCHIQ HUQUQIY HIMOYASI” адвокатлик фирмасининг адвокати Зуфаров Вали Адилович 2015 йил 27 декабрда вафот этганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 26 январдаги 13-А-ум-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 24 июнда берилган TN №001678 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 3 июлда берилган 0303-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2016 йил 29 январдаги 1-сонли қарорига асосан Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 29 январдаги 14-А-ум-сонли буйруғи билан Янгийўл туманидаги “ODILLIK SARI” адвокатлик фирмасининг адвокати Мирахмедова Манзура Турсунбаевнага Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 15 июнда берилган ТS №000250 рақамли лицензия ҳамда 2009 йил 9 июлда берилган 0112-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугаганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 21 январдаги 7-А-ум-сонли буйруғига асосан Чирчиқ шаҳридаги “QONUN” адвокатлик фирмасининг адвокати Шерханова Мамура Джураевнанинг адвокатлик мақоми тикланди.

* * *

Chumarina Regina Rinatovna Чирчиқ шаҳридаги “QONUN” адвокатлик фирмасига ишга кирганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 12 январдаги 6-А-ум-сонли буйруғига асосан унинг адвокатлик мақоми тикланди. 


Рўйҳатга қайтиш