Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 3 февралдаги 16-А-ум-сонли буйруғига асосан Паркент туманида жойлашган “QALQON PLYUS XUMOYUN” адвокатлик фирмасининг адвокати Пайзиева Ўғулби Нишоновнага Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 15 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TS №000247 рақамли лицензиянинг амал қилиши у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан бошлаб ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар тўхтатилди.

* * * *

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 28 январдаги 16-ум-сонли буйруғига асосан 2016 йилнинг 27 январидан бошлаб Худайбердиев Жахонгир Позиловичга 2009 йил 25 майда берилган SI 000058 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши 1 ой муддатга тўхтатилди ҳамда Хусанов Султон Абдуқаюмовичга 2011 йил 14 июнда берилган SI 000112 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 3 февралдаги 31-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SIYOB” адвокатлар ҳайъати ва адвокат Кадиров Равшан Худойбердиевич ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига мувофиқ “NIZAM USTINLIGI” адвокатлар ҳайъати адвокати Есенбаев Эльберт Жалгасбаевичга вазирлик томонидан 2015 йил 20 январда берилган QR №000179-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 29 январдаги 21-ум-сонли буйруғига асосан уч ойдан ошмайдиган муддатда бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * * *

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Низомнинг 28-банди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг 2015 йил 25 декабрдаги 23-1504/18682-сонли ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш мақсадида вазирликнинг 2016 йил 11 январдаги 5-ум-сонли буйруғига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 30 майда 58-сон билан давлат рўйхатига олинган Тўрткўл тумани, 8-март кўчаси, 1-уйда жойлашган “ADVOKAT ATADJANOV REYIMBAY ROZUMOVICH” адвокатлик бюроси (STIR:207121020) давлат рўйхатидан чиқарилди.


Рўйҳатга қайтиш